ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти в.б. Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Абдулла Ориповни Бош вазир ўринбосари этиб тайинлади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат порталида хабар қилинган.
Шавкат Мирзиёев шунингдек, бошқа юқори лавозимли шахсларни ҳам тайинлади. Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида 2014 йил апрелидан фаолият кўрсатиб келаётган Алишер Ваҳобов ўрнига Рустам Қосимов тайинланди.
Муқаддам (2004−2008 йилларда) у олий ва ўрта махсус таълим вазири ва бош вазир ўринбосари эди.
Эльмира Иркиновна Боситхонова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ибрагимов Ғуломжон Иномович Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари этиб тайинланди.