Эксперт: Мирзиёев сайловгача жамоани янгилаши мумкин

© Sputnik / Юрий Сомов / Медиабанкка ўтишСайлов қутиси
Сайлов қутиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлиснинг ҳар икки палаталари мажлисида президент вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Ҳокимият тепасига ким келмасин, Ўзбекистон халқига тинчлик ва хавфсизлик муҳим ва одамлар айнан мана шу омил учун овоз беришади, дейди Sputnik мухбирига анонимлик шарти билан суҳбатлашган ўзбек эксперти.

Унинг фикрича, Ўзбекистон етакчиси лавозимини эгаллаши мумкин бўлган барча номзодлар орасида Шавкат Мирзиёев сиёсий салобат борасида ушбу ўринга мос асосий шахс ҳисобланади.

Ҳукумат бошқарувида узоқ йиллар давомида фаолият кўрсатаётган Шавкат Миромонович мамлакат давлатчилигини мустаҳкамлаш ва унинг тараққиёти учун салмоқли ҳисса қўшди. Унинг бош вазир сифатидаги фаолияти ўз самарасини берди ва ўтган йиллар давомида ҳукумат муҳим масалаларни ҳал этиш ва мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таъминлаш борасида тўла-тўкис иш олиб борди.

"Мирзиёев халққа керак бўлган нарсани бера олади, у Ислом Каримов ишларининг давомчиси ҳисобланади. Яқиндагина ўз йўлбошчиларидан айрилган одамлар ҳозир каловланиб, ҳаттоки хавотирга тушиб қолган дейиш мумкин. Узоқ йиллар давомида барча тинч ва барқарор давлатда истиқомат қилиб келди. Собиқ иттифоқ парчаланиб кетганидан кейин аксарият республикаларда юзага келган тартибсизлик ва бошбошдоқликлар айнан Каримов сабабли Ўзбекистонни четлаб ўтди. Бизда турли рангли инқилоблар юз бермади, ислом радикаллари ва миллатлараро адоват уруғини сочишга уринган турли кучларга қарши муносиб тура олдик", — дейди сиёсатчи.

Сенат биноси. - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ислом Каримов бошлаб берган йўлдан боришини таъкидлади
  

Суҳбатдошнинг фикрича, халқнинг севимли президенти вафотидан сўнг янада қадрли меросни ташлаб кетди. Ўтган йиллар давомида халқ хотиржамликда яшади, ўз иши билан шуғулланди ва Каримов даврида эришганларидан воз кечишни ҳеч ким истамайди. 

Экспертнинг айтишича, Мирзиёев Ислом Каримов таъминлаган тинчликни сақлаб қолиш қудратига эга. Ҳозирда у давлатнинг ташқи сиёсатини юргизиш борасида тажриба ошириши зарур. Мамлакатнинг ички бошқаруви юзасидан эса унинг тажрибаси етарли. У аъло даражадаги бошқарувчи ва ҳеч кимнинг давлатни орқага тортишига йўл қўймайди.

"Шавкат Мирзиёев президент этиб сайланганидан кейин мамлакатда Вазирлар Маҳкамаси таркиби ва давлатнинг юқори лавозимларини эгаллаб турган мансабдорлар янгиланади. Бу ҳолат айни кунлардаёқ юз бериши мумкин, зеро бош вазир Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Табиийки, унинг атрофида ишончли одамлар бўлиши лозим", — дейди эксперт.

Бош вазирни мамлакатдаги ички сиёсий доиралар ҳам, куч тузилмалари ҳам қўллаб-қувватлайди. Ҳозирда Мирзиёев учун омма олдида: матбуотда, телевидениеда тез-тез кўриниш, давлатнинг муҳим ва эътиборли тадбирлари марказида бўлиш муҳимдир. Бу нуқтаи назардан Мирзиёевнинг Бишкекдаги бўлажак саммитда иштирок этиши оқилона ва муҳим қарор бўлади. Мана шунинг ўзиёқ Ислом Каримовнинг издоши ким бўлишини аниқлаб беради.

Экспертнинг фикрича, Мирзиёевнинг номзодини у яқин муносабатда бўлган Кремлдагилар ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр. Владимир Путиннинг Ўзбекистонга шахсий ташрифи чоғида Россия давлат раҳбари томонидан шундай фикр билдирилди. Бундан ташқари Россия президенти Ўзбекистон бош вазирига ўзбек халқини, Ўзбекистон раҳбариятини қўллаб-қувватлаши ва бу борада Россияга энг ишончли дўстга ишонгандек ишониш мумкинлигини таъкидлади. Икки давлат етакчилари ўзаро мустаҳкам алоқаларни бундан буён ҳам давом эттиришга келишиб олишди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлиси 8 сентябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев тайинланди.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев муваққат президент этиб тайинланди

Республика Конституциясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги президенти ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатларда унинг вазифа ва ваколатлари вақтинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси зиммасига юклатилади. Лекин Олий Мажлис Сенати Раиси Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.

Янгиликлар лентаси
0