Мирзиёев Ислом Каримов бошлаб берган йўлдан боришини таъкидлади

© Газета.uzСенат биноси.
Сенат биноси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ишонаманки, улуғ Юртбошимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси, ўлмас ғоя ва дастурлари йўлимизни нурафшон қилиб, барчамизга доимо мададкор бўлади”, деди Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. 8 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди. У қўшма мажлисда сўзлаган нутқида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган мустақил тараққиёт йўлини давом эттириш ўзининг энг асосий вазифаси деб билишини таъкидлади.

“Биз охирги 25 йил давомида жуда кўплаб муҳим анжуман ва йиғилишларни ўтказдик. Уларнинг барчасига муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бошчилик қилганларидан яхши хабардорсиз. Бугун эса тарихимизда биринчи марта бундай муҳим йиғилишни азиз раҳбаримизнинг иштирокисиз ўтказмоқдамиз. Гўёки хаёлимизда у киши ҳозир залга кириб келадигандек”,-деди Ш.Мирзиёев. — Ўйлайманки, бугунги мажлисда қатнашаётган ҳар бир инсон шу залда буюк Йўлбошчимизнинг руҳи ва нафасини сезиб турибди. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг ўлмас ғоялари, фикр, кўрсатмалари бизнинг қалбимиз ва онгимизга шундай чуқур сингиб кетганки, улар бизнинг келажак сари қатъият билан боришимизда барчамизга доимо таянч ва суянч бўлиши муқаррар”.

Мамлакат ҳукумати олдида турган биринчи галдаги вазифаларни белгилаб олиш даркорлиги ҳақида сўзларкан, у жумладан шундай деди: “Бугун биз халқимизни ишонтириб, баланд овоз билан айтишимиз зарурки, буюк устозимизнинг сиёсий мероси, яъни, у киши белгилаб берган тараққиётимизнинг асосий тамойиллари, устувор йўналишлар, мақсад ва вазифаларни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир”.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев муваққат президент этиб тайинланди

Шавкат Мирзиёев “макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва кейинги йиллардаги иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, нодир ва қимматбаҳо металларни чуқур қайта ишлаш, озиқ-овқат ва кимё саноатини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурларни амалга ошириш зарурлигини, иқтисодиётнинг реал тармоқлари билан бир қаторда мамлакатимиз ҳудудларида ҳам рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш алоҳида аҳамиятга эгалигини, Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари манфаатларини мустаҳкам ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаб ва топшириқлари ижросини изчил давом эттириш, йил охирига қадар бир миллиондан зиёд янги иш ўринларини ташкил этиш” зарурлигини билдирди.

У таълим ва тарбия, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спортни ривожлантириш масалалари, ёшларимизнинг чуқур билимга эга бўлиши, чет тилларини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллашини таъминлаш доимий устувор вазифа бўлиб қолишини билдирди.
Мирзиёев шунингдек, мамлакатнинг ташқи сиёсий фаолияти ҳақида сўзлар экан, бундан буён ҳам барча хорижий мамлакатлар, жаҳон ҳамжамияти билан самарали ҳамкорлик давом этишини, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашишига, шунингдек, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ҳудудидан ташқарида бўлишига йўл қўймаслик, илгаригидек, мамлакатнинг қатъий сиёсий позицияси бўлиб қолишини баён этди.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: Шавкат Мирзиёевнинг тайинланиши – тўғри қарор

“Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг руҳи покларини шод этиш учун бор билим ва тажрибамни, салоҳият ва куч-ғайратимни сафарбар этаман.
Ишонаманки, улуғ Юртбошимизнинг бизга қолдирган бебаҳо мероси, ўлмас ғоя ва дастурлари йўлимизни нурафшон қилиб, барчамизга доимо мададкор бўлади”, деб якунлади Ш.Мирзиёев нутқини.

Янгиликлар лентаси
0