ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бугун Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашининг қўшма йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланди. Олий Мажлис Сенати Раиси Ниғматулла Йўлдошев бу ваколатни қабул қилишни рад этди.
“Шавкат Миромоновичнинг Ўзбекистон халқ хўжалиги соҳаси ривожига қанчалик меҳнати сингганлигини жуда яхши биламиз. Унинг яратувчанлик, изланувчанлик қобилияти ҳурматга сазовор,-дейди эксперт. — Унинг Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланганлиги тўғри қарор бўлган деб ўйлайман. Ниғматулла Йўлдошев ҳақида деярли маълумотга эга эмасман. Шавкат Мирзиёев оқил сиёсатчи, бош вазир сифатида ҳам ўтган давр ичида мамлакат тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшган, сиёсий доираларда таниқли шахс. Узоқ вақт давомида Ўзбекистоннинг биринчи Президенти билан ёнма-ён ишлаб келган”.
“Ишонаманки, Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов бошлаб берган демократик тараққиёт йўли давом этади. Россия билан дўстона алоқалар янада мустаҳкамланади, диний экстремизмнинг кириб келишига қарши кураш давом этади”, —дея фикрида давом этади эксперт.
“Ўзбекистон кичкина давлат эмас, аҳолиси сони ҳам салмоқли. Барқарорлик ва тинчликни нафақат ўзбекистонликлар, балки қўшни давлатлар ҳам чин дилдан исташади. Ислом Каримов олиб борган тинчликпарварлик сиёсатини Шавкат Миромонович ҳам олиб боришига ишончим комил”,-дея фикрларини якунлайди у.