ТОШКЕНТ, 9 сен — Sputnik. Куни кеча, 8 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси давомида Ўзбекистон Бош вазири лавозимида фаолият юритиб келаётган Шавкат Мирзиёев республиканинг муваққат президенти этиб тайинланди.
Сиёсатшуноснинг фикрига кўра, Мирзиёев номзодини илгари суриш ҳақидаги қарор бугун эмас, балки Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти — Ислом Каримовнинг дафн маросимидаёқ қабул қилинган.
"Ўзбекистон — бу шарқона давлат. Бу ерда пул эмас, балки қариндош-уруғчилик ва бошқа алоқалар муҳим ҳисобланади. Бу мамлакатда уйда ким хўжайин эканини дарҳол намойиш этиш зарур. Акс ҳолда, тартибсизлик бошланади. Тасаввур қилинг, муваққат президент этиб Йўлдошев тайинланди, хўш, бундан нима фойда? Барибир барча қарорларни Мирзиёев жамоаси қабул қилар эди. Фақатгина иккита марказ бўларди холос — бири, яъни расман Йўлдошев бошчилигида, айтиш лозим у ҳеч ким томонидан жиддий қабул қилинмасди, ва иккинчиси, яъни "соя"дагиси — Шавкат Миромонович бошчилигида", — дея таъкидлади экперт.
Бу қарор, экперт фикрига кўра, яна бир кучли арбоб — Молия вазири ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлмиш Рустам Азимовга қарши қаратилган.
"Азимов Каримовнинг ишонган вакили эди, ҳукумат бошқарувида у президентнинг кўзлари вазифасини бажарган дейиш мумкин. Азимов Ислом Каримовга у ерда нималар бўлаётгани ҳақида тўлиқ ахборот бериб борган. Шунинг учун ҳам уни ҳамма ёмон кўрган, жумладан, ўша Мирзиёев ҳам. Фикримча, сайловларга қадар янги муваққат президент кескин қадамларни қўймайди, аммо кейинчалик, бунга шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади, у Азимовни бирор бир чет давлатга элчи қилиб жўнатиб юборади, масалан, Бенилюксга", — деди эксперт.
Ҳозир барча фитналар ким Бош вазир этиб тайинланиши атрофида олиб борилмоқда.
Сиёсатшуноснинг фикрича, Мирзиеёв бундай муҳим платформани ўз рақиби Азимовга бериб қўймаслиги ҳақиқатга яқинроқ. "Фақатгина улар ўртасида келишув имзоланиб, таъсир соҳалари аниқ белгилаб олингандагина шундай бўлиши мумкин", — дея фикр билдиради суҳбатдош. "Аммо бундай бўлиши мумкинмас, чунки бу икки шахс — икки олам. Мирзиёевни совет тузуми одами дейиш мумкин, у қатиққўллик билан бошқаришни яхши кўради, Азимов эса — либерал", — деб қўшимча қилади эксперт.
Бош вазир лавозимини Бош вазир ўринбосаларидан бири эгаллаши эҳтимолга яқин, у Мирзиёевнинг одами бўлади. Мисол учун бу лавозимга Ғуломжон Ибрагимов ёки Улуғбек Рўзиқулов тайинланиши мумкин, — дея тахмин қилади эксперт.
"Ўзбек ҳукумати Ўзбекистон ҳуқуқий ва демократик республлика эканлигини намойиш этиш ҳамиша муҳим ҳисоблаб келинган. Бу шарқона спецификалардан бири. Мана мисол учун, Мирзиёевнинг сайланиши борасида ҳам эътироз билдира олмайсиз, сабаби, Йўлдошевнинг ўзи ваколатдан воз кечиб, Мирзиёевнинг номзодини илгари суриб ўтирибди. Ҳаммаси қонун доирасида", — дея таъкидлайди суҳбатдош.
Экспертга кўра, Мирзиеёв номзодини илгари суриш қарори чет элдаги мухолифат ҳаракатлари раҳбарларининг мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга уринишига асосланган бўлиши ҳам мумкин.
"Олдинда Ўзбекистонни сайловлар кутмоқда. Уларда Мирзиёевнинг бир нечта номинал оппонентлари бўлади. Қонунан ҳаммаси идеал бўлади: кузатувчилар келишади, қонунбузарликлар бўлмайди. Бу бизда технологиялар кучайиб кетганидан эмас, йўқ, шунчаки, барчаси аллақачон келишиб бўлинган, халққа келадиган бўлсак — у барқарорликка муҳтож, ва у бу нарсани Мирзиёевда кўрмоқда", — дея сўзлади сиёсатшунос.
Сиз ўйлайсизки, сўнгги вақтларда ОАВларда роса "чайналаётган" хабар — Мирзиёевнинг Усмоновга яқинлиги ва шу боис, Россия ва Ўзбекистон янада яқинлишиш ҳақидаги маълумотлар тасодифми? Албатта, йўқ", — дея таъкидлайди эксперт.
"Ўзбекистонликларнинг каттагина қисми Россия билан алоқалар яхшиланиши тарафдори. Чунки ҳар бир оиладан кимдир Россияда меҳнат қилмоқда ёки энди келиб меҳнат қилади. Бизнинг фуқароларимиз спутник антенналар орқали Россия теледастурларини томоша қилишади. Оддийгина мисол, Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар ўта ёмонлашган даврда ўзбек халқи Россия томонда бўлган эди. Шундай экан, сиёсий ўйинлар ўзининг авж нуқтасида, сайлов кампанияси бошланишини кутамиз", — дея ўз фикрларига якун ясади эксперт.