Ислом Каримов турли соҳа илғорларини мукофотлаш ҳақида қарор имзолади

© UZ24Тошкент Олимпия жамоасини кутиб олмоқда
Тошкент Олимпия жамоасини кутиб олмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллиги мунособати билан бир гуруҳ маданият, санъат, тиббиёт, ва ОАВ вакиллари мукофотланди.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов Мустақилликнинг 25 йиллиги мунособати билан бир гуруҳ маданият, санъат, тиббиёт, ОАВ ва ижтимоий соҳа вакилларини мукофотлаш ҳақида қарор имзолади, матбуот хизмати хабари асосида.

“Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар ва орденлар билан тақдирлансин”, — дейилган қарор матнида.

“Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” унвони Миллий рассомлик ва дизайн институти доценти, рангтасвирчи рассоми – Фахриддинов Зайниддин Рамзиевич ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри саҳналаштирувчи режиссёри Слоним Андрей Евсеевичлар тақдирланган.  

“Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” унвонига Ўзбекистон Миллий университетининг “Фотоника” кафедраси профессори Валиев Уйғун Воҳидович тақдирланган.

“Ўзбекистон ифтихори” унвонига, яқиндагина Риодаги олимпиада муваффақиятли иштирок этиб келган Ўзбекистонлик боксчилар, беш нафар олтин ва кумуш медал соҳиблари сазовор бўлган. Уларнинг исми шарифи бугун Республикада ҳаммага яхши таниш:   Ғоибназаров Фазлиддин, Ғиёсов Шахрам, Дўсматов Ҳасанбой, Зоиров Шаҳобиддин ва Мелиқўзиев Бектемир.  

"Ўзбекистон қаҳрамони" унвони шифокор, муаллим, қурувчи ва фермерга топширилди

Ундан ташқари Олимпиадада бронза медали олган спортчиларга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари берилди.

“Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” унвони Ўзбек Миллий академик драма театри актёрлари — Ашурова Зуҳра Жўраевна, Зокирова Гавҳар Акмаловна ва Қорақалпоқ давлат мусиқали театри бош балетмейстери Шарипов Абибулла Нагметовичларга тақдим қилинган.

“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси” унвони Сурхондарё вилояти Шеробод тумани маданият ва аҳоли дам олиш маркази мутахассиси, бахши — Хўжамбердиев Шодмон Эгамбердиевичга берилган.

“Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси” унвони “Тафаккур” журнали бош муҳаррири — Аъзамов Эркин Нормаматовичга берилган.

“Ўзбекистон Республикаси халқ шоири” унвони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари Сиддиқова Энахон Абдураҳимовнага берилган.

“Ўзбекистон Республикаси халқ устаси” унвонига Бухоро махсус илмий-таъмирлаш ишлаб чиқариш бошқармаси реставратори — Абдиев Олим Жабборович, "Устазода" халқ санъати усталари корхонаси ёғоч ўймакор устаси — Ғаниев Зокир Ваҳобович ва  “Ҳунарманд” уюшмасининг Самарқанд вилояти бошқармаси аъзоси, уста-кулол — Исматиллаев Холмаҳаматлар сазовор бўлишди.

Рио-2016 олтин медали - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримовнинг Олимпиада ўйинлари ғолибларини тақдирлаш тўғрисидаги фармони

“Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” унвонига Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси — Солиева Ҳури Мелихўжаевна  сазавор бўлди.

Шунингдек “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” унвони билан 13 киши, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”унвони билан 5 киши “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони билан 3 киши, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан 14 киши,  “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони билан 6 киши, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” унвони билан — 8 киши, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан 8 нафар спортчилар тақдирланди.

“Эл-юрт ҳурмати” ва “Фидокорона хизматлари учун” ордега 2 нафардан, “Меҳнат шуҳрати” орденига – 22 нафар ва  “Дўстлик” орденига 18 фуқаро сазавор бўлди.

Ундан ташқари “маънавий-маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун” 62 нафар турли соҳа вакиллари “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Янгиликлар лентаси
0