Ислом Каримовнинг Олимпиада ўйинлари ғолибларини тақдирлаш тўғрисидаги фармони

© Национальный олимпийский комитет Рио-2016 олтин медали
Рио-2016 олтин медали - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов олимпиада ғолибларини бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирлаш ҳақида фармон чиқарди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши эълон қилинди.

"Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида олимпиада ҳаракатини тарғиб этишдаги фаол иштироки, Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар", — дейилган хабар матнида.

Хабарга мувофиқ ҳар бир спортчи олтин медал учун — 200 000 $; кумуш медал учун — 100 000 $; бронза медал учун
— 75 000 АҚШ доллари билан тақдирланади.

Фармойишда пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада – АҚШ долларида, банкда жисмоний шахслар учун белгиланган тартибда очиладиган депозит ҳисобрақамларидан, солиқ ундирилмасдан амалга оширилиши айтиб ўтилган.

© SputnikРиода олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўзбек спортчилари
Риода олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўзбек спортчилари - Sputnik Ўзбекистон
Риода олтин, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган ўзбек спортчилари
Янгиликлар лентаси
0