"Ўзбекистон қаҳрамони" унвони шифокор, муаллим, қурувчи ва фермерга топширилди

Oбуна бўлиш
Юксак унвон Ўзбекистон Республикаси шон-шуҳратини юксалтиришга ҳамда ёш авлодни садоқат руҳида тарбиялашда катта ҳисса қўшган меҳнат фидойиларига топширилди.

ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон қаҳрамони" унвонини бериш тўғрисида"ги фармони эълон қилинди. Ҳужжат матни Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида келтирилган.

"Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони берилиб, олий нишон — "Олтин юлдуз" медали топширилсин", — дейилади фармонда.

Ҳужжатга мувофиқ, қуйидагилар "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвонига эга бўлди:

Курбанов Равшанбек Давлетович — "Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази" акциядорлик жамияти директори;

Ражабов Шарипбой — Боғот туманидаги "Боғот" фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти;

Умматов Эркин Рахманович — "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари — "Ангрен – Поп" электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи;

Шарапова Муҳаббат Араповна — Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси.

Янгиликлар лентаси
0