Қоидабузарларни видео асосида жаримага тортиш қонунийлаштирилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСветофон ва камералар
Светофон ва камералар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундай усул билан фақат темир йўлни белгиланмаган жойда кесиб ўтиш, қизил чироққа ўтиб кетиш ва яна айрим турдаги қоидабузарликлар учун жарима солиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россия Ички Ишлар вазирлиги қонунга киритаётган янги қўшимчаларга кўра, қоидабузарларни фуқаролар смартфон ёрдамида суратга олган видеолавҳалар асосида жазолаш мумкин, деб ёзади РИА Новости.

Нашр хабарига кўра, Маъмурий қоидабузарликлар кодексига киритилаётган ўзгаришларда “Маъмурий қоидабузарликларни суратга олувчи махсус дастур” тушунчаси киритилмоқда.

Работа инспектора ГИБДД - Sputnik Ўзбекистон
ДАНХ ходимларига қўл радари ишлатиш таъқиқланди

Гап смартфонлар учун ишлаб чиқилган махсус дастур ҳақида кетмоқда. Ушбу дастур айни дамда Алоқа вазирлиги томонидан ишлаб чиқилмоқда. Давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган барча фуқаролар дастурни смартфонларига юклаб олишлари мумкин. Дастур орқали суратга олинган видео аниқ жой координаталари ва аниқ вақтни қайд қилиш имконини беради. Фойдаланувчи суратга олинган видеони ўзгартира олмайди.

Қоидабузарлик суратга олинган видео кейинчалик ДАНХга юборилиши мумкин. Олинган маълумотларга кўра, инспектор автомобил эгасига жарима солиши мумкин. Бундай усул билан фақат темир йўлни белгиланмаган жойда кесиб ўтиш, қизил чироққа ўтиб кетиш ва яна айрим турдаги қоидабузарликлар учун жарима солиниши мумкин. 

Видео кузатув камераси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда яқинда Йўл ҳаракати ҳолатларини фото ва видео қайд қилиш тизими ишга тушади

Нашрда ёзилишига кўра, ҳозир ҳам фуқаролар суратга олган видео асосида қоидабузарлар жаримага тортилиши мумкин. Фуқаролар видеотасвирни ариза билан бирга ДАН хизматига юборишлари  мумкин, лекин қоидабузарни жазолаш учун тўлиқ тафтиш ўтказилиши керак. Тафтиш-тергов ўтказиш ишлари эса кўп вақт ва маблағ талаб қилади. 

Ушбу янгиликларни айрим мутахассислар қўллаб-қувватламаяптилар. Москва Автомобилчиларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш колллегияси президенти Виктор Травиннинг фикрига кўра, смартфон ёрдамида суратга олинган видеолар ёрдамида фақат автоулов эгасини жавобгарликка тортиш мумкин, қоидабузарлик эса — бошқа киши томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Травиннинг фикрига кўра, қоидабузарлар видеолавҳани суратга олган кишини топиб унга жазо беришга уриниши мумкин. Бу эса ўз навбатида “муштлашиш ва бошқа ижтимоий можаролар келиб чиқариши мумкин”.

ЙҲ қоидабузарликларини қайд қилиш маркази - Sputnik Ўзбекистон
ЙҲҚ бузиш видеоқайд қилинганда ўзгача тартибда кўриб чиқилади

Давлат Думаси раиси ўринбосари Вячеслав Лысаковнинг фикрига кўра, ҳамма жойда “видеога тушиб қолиш хавфи” пайдо бўлиши ҳайдовчиларни тартибга солиши мумкин ва “жазо – муқаррар” тамойилини тадбиқ қилишга ҳисса қўшиши мумкин.

ИИВ томонидан ишлаб чиқилаётган қўшимчаларда яна бир янгилик бор. Улар қабул қилинган тақдирда, айрим қоидабузарликлар учун ҳайдовчилик гувоҳномасида маҳрум бўлиш мумкин. Бугунги кунда бундай қоидабузарлик учун энг катта жазо 5000 рубл жарима.

Янгиликлар лентаси
0