ДАНХ ходимларига қўл радари ишлатиш таъқиқланди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРабота инспектора ГИБДД
Работа инспектора ГИБДД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самара ва Ростов вилоятларида қўл радари ишлатиш умуман таъқиқланди. Бошқа вилоятлар маъмурияти зиммасига ушбу масалани ўзлари ҳал қилиш юкланди.

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Россияда Давлат автомобил назорати хизмати, режага кўра, автоматик тезлик ўлчаш асбоблари ишлатишга ўтмоқда. Порахўрликни олдини олиш мақсадида, айрим вилоятларда қўл радари ишлатиш бутунлай таъқиқланган.

Ушбу йилнинг 10 июлидан бошлаб Самара ва Ростов вилоятларида ДАНХ (ГИБДД) ходимларига қўл радари ишлатиш таъқиқланган, деб хабар қилмоқда "КоммерсантЪ" нашри. Агар ДАНХ ходими ушбу қонунга амал қилмаса — ишдан ҳайдалиши мумкин.

Россия вилоятларида ИИВ вазири Владимир Колокольцевнинг “Давлат автомобил назорати хизмати ходимлари орасида порахўрликни олдини олиш чоралари” ҳақидаги буйруғига асосан иш кўришмоқда. Маълум бўлишига қараганда, Колокольев маҳаллий бошқармаларга қўл радар ишлатиш ёки ишлатмасликни ўзлари ҳал қилишни топширган. Шунга кўра айрим Самара, Ростов ва яна бошқа вилоятлар қўл радарларини уларни бутунлай таъқиқлашга қарор қилишган. Краснодар вилоятида эса,  радар ёрдамида қайд қилинган маълумотларни ўчириш имкони бўлган радарларни таъқиқлашга қарор қилинган.

Агар радарда қайд қилинган маълумотларни ўчириш имкони бўлса, ҳайдовчини жазолаш керак-ми ёки йўқлиги ҳақидаги қарорни ДАНХ ходими қабул қилади.Бундай вазиятда доимо ўзаро “келишув” имконияти пайдо бўлади.

Ушбу муаммо ёз мавсумида айниқса авжига чиқади. Россиянинг марказий ва шимолий ҳудудларида яшайдиган аҳоли оммавий равишда Сочи ёки Қрим томон ўз автомобилларида йўлга чиқади. Йўлда эса уларни радар билан "қуролланган" ДАНХ ходимлари кутиб олишади. Бегона вилоят номерини кўрган заҳотиёқ автомобилни тўхтатадиган, Ростов ва Самара вилояти ДАНХ ходимлари ҳайдовчилар тилида достон бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0