ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Тошкентда яқин ойлар ичида ЙҲҲларни фото ва видео фиксация қилиш компьютерлаштирилган тизими ишга тушади, ИИВ ваклининг Sputnik музхбирига берган хабарига кўра.
Тизимни ўрнатиш ишлари 75%га якунланган. Лойиҳа замонавий фото ва видео фиксация қилиш тизими ўрнатилган 120 пойтахт чорраҳаларини қамраб олади.
“Тизим ишга туширилиб пойтахтнинг 100га яқин кўчаларида вазиятга баҳо бермоқда. Ҳозирги кунда тизим дастурининг маълум жиҳатларини созлаш ишлари олиб борилмоқда”, — деди суҳбатдош.
Тизимни эксплуатацияга тўлиқ киритиш, лойиҳа тугатилганидан кейин, уни ўрнатган ва ишга тушурган швейцария компанияси билан барча керакли ҳужжатлар имзоланганидан кейин амалга оширилади.
Система автоматик тарзда икки хил қоидабузарликларни руйхатга олади – тезликни ошириш ва қизил чироққа бўйсўнмаслик ҳолатларини. Шу билан бир вақтда, бошқариш марказида вазиятни кузатяётган оператор, бошқа қоидабузарликларни ҳам ёзма равишда қайд қилиши мумкин.
Қоидабузарликлар қайд қилинганидан кейин, автоулов эгасига почта орқали хат юборрилади. Хатда қоидабузарлик вақти ва жойи, автомобил номери, бир неча фотосурат ва бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлади. Автоулов эгаси жаримани бир йил мобайнида тўлаш ҳуқуқига эга.
“Охирги ойлар давомида қайд қилинган барча қоидабузарликлар бўйича, булар 2500 га яқин, автоулов эгалари номига жарима хотлари тузилган. Тизим ишга туширилгач, улар жавобгарликка тортилади. Тизим ишга тушгани ҳақида хабар берилмади деган шикоятлар қабул қилинмайди, чунки йўл ҳаракати қоидаларига барча доимо амал қилиши керак, фото ва видео қийд қилиш воситалари ўрнатилганми йўқми қатий назар”, — деди суҳбатдош.
Шу билан бир вақтда янги тизим ЙҲХ ходимлари сонини қисқартиришга олиб келмайди, чунки улар ИИВ фаолиятининг бошқа вазифалари юкланади. Мисол учун ЙҲХнинг маст ҳолда автомобил бошқариш каби бошқа қоидабузарликларини қайд қилиши мумкин.
Суҳбатдош ишонч билан айтишига қараганда, Йўл Патрул хизмати ходимларига ҳам иш кўпаяди. Улар қоидабузарлик амалга ошириб, жарима тўлашдан бош тортиб юрган ҳайдовчиларни излаш ва тўхтатиш билан шуғуллананди.
Бундан ташқари, бугун Тошкентда 400дан зиёд бошқариладиган 7 мингга яқин бошқарилмайдиган чорраҳалар бор. Ҳаммага иш етади, деб сўзини якунлади ИИВ вакили.