Эрдўғон Гюленни плагиатчи, унинг тарафдорларини эса лўттибозлар деб атади

© AFP 2023 / Adem AltanТуркия президенти Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркияда ҳарбий исённи амалга оширишда уринганликда айбланаётган мухолифатчи имом Фатхулла Гюленни плагиатда айблаб, унинг тарафдорларини шарлатанлар ва бузуқлар деб атади.

ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғоннинг фикрича, Фатхулла Гюлен турк халқини байроқсиз, ватансиз, миллатсиз ва давлатсиз қолдириш мақсадида исённи амалга оширмоқчи бўлган. РИА Новости хабари асосида.

Туркия ҳукуматига мухолифатда бўлган Фатхулла Гюлен - Sputnik Ўзбекистон
Гюлен Эрдўғонни авторитаризм ва шантажда айблади
"Айтишларича у (Гюлен) китоблар, аллақандай асарлар ёзармиш… Бу "ижод" маҳсулотларида плагиат тиқилиб ётибди. Бир вақтлар Туркия Диний ишлар бошқармасига бу асарларни Диний ишлар бўйича Олий йиғинга топшириб, чуқур таҳлил қилиб чиқилиши лозимлигини айтган эдим. Китоблар мазмун жиҳатдан кўпдан кўп жойлари бизнинг муқаддас динимизга мос эмас. Диний ишлар бўйича Олий йиғин "FETÖ" (Гюлен бошқарувидаги террорчилик ташкилоти) гуноҳлари галереяси номли китоб чоп этиб, унда Гюленнинг кирдикорларини фош қилса айни муддао бўлур эди", — деб таъкидлаган Эрдўғон Анқарадаги президент саройида чиқиш қилиб. Эрдўғон нутқидан Anadolu агентлиги иқтибос келтирган.

Турк раҳбари сўзларига мувофиқ "ўтмишда яхши лавозимларни эгаллаган, кўринишидан туппа-тузук одамлар уятни йиғиштириб қўйиб, "У бизга уйқу артериясидан ҳам яқинроқ", дея гап бошлашади. "Улар ким ҳақда гапиряпти? Пенсильванияда ўтирган нусха (яъни, Гюлен демоқчи, таҳр.) ҳақидами? Вой, шарлатанлар-ей! Фақат Аллоғгина бизга уйқу артериясидан ҳам яқинроқ бўлиши мумкин ва бошқа ҳеч ким ва ҳеч нарса эмас. Бошқача фикр билдириш — шаккоклик қилиш демакдир. Нега? Чунки сиз айни вақтда Пенсильванияда яшаб келаётган нусхани илоҳийлаштиришга ҳаракат қиляпсиз", — дея таъкидлаган Эрдўғон.

"Туркия халқи унинг ўзга ватани йўқлигини ва бўлиши ҳам мумкин эмаслигини яхшигина тушунтириб қўйди бу бузуқларга. Қолаверса бу шарлатанларга ҳеч ким давлатни бериб қўймаслигини ҳам яхши тушунтиришди…

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Атамбаевнинг Туркияга жавоби: бизни қўрқитишнинг ҳожати йўқ, биз қўрқиб бўлганмиз
Бу тузилманинг ҳар бир мактаби, ҳар бир ўқув даргоҳи, тўгараклари ва жамғармалари — террорнинг алоҳида уясидир. Бу каби кимсаларга нисбатан "лекин" ва "аммо" каби сўзларни қўллаётганлар эса, менинг наздимда, улар билан биргаликда ҳаракат қилмоқда. Гюлен бошчилигидаги жиноий жамғарма ҳисобига туширилган ҳар бир тийин — халққа қарата тўғриланган навбатдаги ўқдир. Халққа қарата ўқ узадиганларни кечирмаганимиз каби, исёнчиларни молиявий жиҳатдан таъминлайдиганларни ҳам авф этмаймиз", — деди Туркия раҳбари.

Туркия президенти сўзларига кўра, Гюлен ташкилоти аъзолари ўз структуралари ташкил қилинган 160 давлатнинг барчасини "ватанмиз" деб атайдилар ва ҳатто шу ҳолатгача етиб боришганки, бу давлатларни ўз қўлларига олишга тайёргар эканликларини маълум қилишган.

"Улар АҚШни ҳам қўлга олишмоқчи эканликларини маълум қилганлар, ва ўз фаолиятларини айнан шу давлатдан туриб бошқариб турганликлари ҳақида шаъма қилиб келмоқдалар", — дея қўшимча қилган Эрдўғон.

Янгиликлар лентаси
0