Атамбаевнинг Туркияга жавоби: бизни қўрқитишнинг ҳожати йўқ, биз қўрқиб бўлганмиз

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишҚирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Мавлют Чавушоглу агар Қирғизистон "Гюлен бандаси"га нисбатан ўз муносабатини ўзгартирмаса, Туркия Бишкекка нисбатан ўз муносабатини ўзгартиришини айтиб, таҳдид қилган эди.

ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Туркия ТИВ раҳбари Мавлую Чавушоглунинг Фатхулла Гюлен тарафдорлари Қирғизистонда давлат тўнтаришини амага ошириши мумкинлиги борасидаги баёнотига кескин тарзда жавоб қайтарди, деб хабар қилмоқда Спуник Қирғизистон.

Бундан сал олдин Чавушоглу Анқарада давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганликда айбланаётган мухолифат ислом тарғиботчиси Фатхулла Гюленнинг тарафдорлари Қирғизистонда ҳам тўнтаришни амалга ошириши мумкинлиги ҳақида баёнот қилган эди.

Туркия ТИВ раҳбари қирғиз ҳукуматини Гюлен жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган хусусий мактабларга нисбатан ҳам чора кўришга чақириб, агар Қирғизистон "Гюлен бандаси"га нисбатан ўз муносабатини ўзгартирмаса, Туркия Қирғизистонга нисбатан ўз муносабатини ўзгартиришини айтиб, таҳдид қилган.

Қирғизистон ТИВ Чавушоглунинг бу таъкидларини нотўғри дея баҳолади, ҳамда суверен давлат ўзи учун нима яхшию, нима ёмонлигини ўзи ҳал этишга қодирлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.

"Бу бемаънилик. Агар шунчалик ақлли экан, унда нега давлат тўнтариши содир этилганда, ғафлатда қолишди? Албатта, биз барча маслаҳатларни тинглаймиз ва маълумотларни текшириб кўрамиз. Лекин бизга таҳдид қилишнинг ва ақл ўргатишнинг кераги йўқ. Биз қўрқиб бўлганмиз", — деб баёнот қилган Атамбаев.

Янгиликлар лентаси
0