ТОШКЕНТ, 4 агв — Sputnik. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун Интернет ҳақи турли давлатларда ҳар-хил баҳоланади? "Алоқада бўл" интернет-лойиҳаси аналитикларига шу савол тинчлик бермагани учун, улар дунёнинг ЯИМ ҳажми энг катта бўлган 100 мамлакатларда симли Интернет тарифлари бўйича тадқиқот ўтказдилар. Бунинг учун ҳар бир давлатнинг энг олд икки етакчи-операторларидаги нархлар асос қилиб олинди.
Ўтказилган тадқиқот натижалари эса Ўзбекистон Эфиопия, Ангола, Мьянма ва Туркманистон давлатлари билан бир қаторда Интернет энг қиммат бўлган мамлакатлар бешлигидан ўрин олганини кўрсатди.
"Ўзбекистонга тўхталадиган бўлсак, тадқиқотлар мобайнида кўрсатилган нархлар, бизнинг назаримизда бирмунча оширилган. Бир нечта провайдерлар маълумотига кўра (Uzonline, TPS, Sarkor Telecom тариф режалари таҳлилда кўриб чиқилган) ўртача ҳисобда Интернет нархи ойига 80$ ни ташкил қилади", — деб хабар қилади аналитиклар.
Лойиҳа муаллифлари бу ерда муаммо тезликда эканлигини айтишган.
Интернет энг қиммат бўлган мамлакат бу Эфиопиялиги маълум бўлди — ойига 198$. Украина эса Интернет энг арзон мамлакат сифатида қайд этилди — ойига 3,44$. Симли интернет текин бўлган давлатлар рўйхатининг 2 ўрнини эса Россия эгаллади(ойига 5,55$).
Интернет энг қиммат бўлган мамлакатлар бешлигига Эфиопиядан ташқари Туркманистон(169$), Ангола (166$), Мьянма(150$) ва Ўзбекистон(144$) киритилди.