ТОШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. 2018-йил охирига келиб Ўзбекистонда аҳоли орасида интернет тармоғининг тарқалиш даражаси икки баробарга ортиши кутилмоқда, интернет-дўкон концепциясига кўра.
2016 йил якунига келиб интернет тармоғи тарқалган аҳоли пунктлари 30%ни, 2017 йилда — 50%ни, 2018 йилда эса— 65%ни ташкил қилади.
Ўзбекистонда бугунги кунда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 12 миллиондан зиёд. Шундан, 11,5 миллионга яқини глобал тармоққа чиқиш учун уяли алоқа воситасидан фойдаланади.
Яқин келажакда, шунингдек, TAS-IX ички тармоқни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиши кўзда тутилган. Sputnik мухбири томонидан ўтказилган сўровномага мувофиқ, мутахассислар фикрича TAS-IX ҳозирда трафикни керакли даражада ишлаб чиқара олмаяпти.