ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистон интернет-компанияларини уларнинг мижозлари интернетда амалга ошираётган барча ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни уч ой давомида сақлашга мажбурлашади, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги хабари асосида.
Ахборот технологиялари соҳасидаги янги қонун лойиҳаси Давлат хизматлари ягона порталида муҳокамага чиқарилади. Август бошида муҳокама якунланиб, қонун рўйхатга олиш учун Адлия вазирлигига юборилади.
Янги қонунда уяли алоқа операторлари ва интернет-провайдерларнинг абонентларга хизмат кўрсатиш тартибига муҳим ўзгаришлар киритилган. Хусусан, тармоққа маълумот узатиш фақат абонент шахси аниқланганидан кейин амалга оширилади. Абонент шахси унинг телефон номери ёки паспорт маълумотларига қараб аниқланади. Абонент фойдаланган инетернет манбаалар ҳақидаги маълумотлар уч ой давомида сақланиши мажбур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ахборот технологиялари вазирлиги, Ўзбекистон интернет зонасида ягона IP адреслар ҳудуди яратиш ҳақида бўйруқни муҳокама қилган эди. Ушбу ҳужжат июл охирида Республика Адлия вазирлигига рўйхатдан ўтказиш учун юборилиши кутилмоқда.
Россияда, яқин кунлар ичида бундан ҳам қаттиққўлроқ қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Унинг номи "пакет Яровой" дейилади. Депутат Ирина Яровая томонидан таклиф қилинган ушбу қонун, интернет провайдерлари ва уяли алоқа операторларини абонентларнинг барча маълумотларини, кирган сайтларини, фото ва видео материалларини олти ой давомида мажбурий сақлашни кўзда тутган. Янги қонун айни дамда Давлат думаси, ОАВлар ва интернет ва уяли алоқа компаниялари орасида жиддий муҳокама қилинмоқда. Депутатларнинг кўпчиллиги ва президент Владимир Путин ушбу қонунни қўллаб-қувватламоқда.