Ўзбекистон чегараларидан қайси бири мустаҳкам қўриқланади - эксперт фикри

© ИА "Жахон"Узбекский пограничник на посту
Узбекский пограничник на посту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрта Шарқ ва Марказий Осиё мамалкатлари бўйича эксперт Александр Князев, бугунги кунда Ўзбекистоннинг эншг хавфли чегаралари қайси эканини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 28 июля – Sputnik. Князев айтишига қараганда собиқ Иттифоқ тарқалганидан кейин Ўзбекистон учун энг катта таҳдидлардан бири бу унинг жанубий чегаралари томонида пайдо бўлаётган хавфлар бўлиб қолмоқда. “Наркотиклар транзити ва Афғонистонда жойлашган жангари гуруҳлар муаммоси – маълум жуғрофий хусусиятларга эга”.

Экспертнинг сўзларига қараганда, ушбу муаммонинг таажубли томонлари ҳам бор. Масалан Ўзбекистоннинг Афғонистон билан бевосита чегараси жуда яхши ҳимояланган ва уни яширин кесиб ўтишнинг умуман иложи йўқ. “Афғон-ўзбек чегараси кучли ҳимояланиш бўйича Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидан кейин иккинчи ўринда турса керак. Чегаранинг ушбу қисми 140 км ни ташкил қилади, у ерда фақат бир назорат-ўтказиш пункти бор – бу машҳур “Дружба” кўприги. Ушбу кўприк орқали бир вақтлар совет қўшнлари Афғонистондан олиб чиқиб кетилган эди. У замонавий, яхши қўриқланадиган иншоотдир. Ўзбек-афғон чегараси Амударё чизиғи бўйлаб ўтади. Дарёнинг кенг оқимини кесиб ўтиш унда ўрнатилган мураккаб техник тўсинлар туфайли жуда мураккаб. Ундан ташқари чегарачилар ихтиёрида замонавий яхши жиҳозланган қўриқчи флот ҳам бор. Умуман айтганда, ушбу йўналиш бўйича хатарларнинг олди тўлиқ олинган”, — деди Князев. 

Ўзбекистон чегарачилари - Sputnik Ўзбекистон
МДҲ чегара хизматлари биргаликда фаолият юритади

Унинг сўзларига қараганда Ўзбекистоннинг Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон чегараси томонидан келган хавф кучлироқ бўлиши мумкин. Расмий хабарларга кўра Афғонистонда етиштирилган наркотик моддаларнинг 80% Ўзбекистонга айнан Тожикистон ва Қирғизистон чегараси орқали ўтиб келади. “Бу Ўзбекистон ҳукуматнинг доимий бош оғриғи”, — деди эксперт.

Князевнинг фикрига кўра, ўзбек-туркман чегарасида ҳам вазият кескинлашмоқда. Ушбу чегарани жуда яхши ҳимояланган деб бўлмайди. “Айрим бўлакларида наркотиклар, қурол-яроғ, миграция ва террорчилик транзити мумкин бўлган қисмлар бор. Ушбу қисмлар орқали Афғонистонда мавжуд бўлган хавфлар Ўзбекистонга таъсир кўрсатиди мумкин”.

Ўзбекистонни 100% хавфдан холи қиладиган ечим ҳозирча топилгани йўқ, деб ҳисоблайди эксперт. Тожикистон ва Қирғизистон билан чегараларнинг айрим бўлаклари ҳозиргача демаркация қилинмаган, ягона битимга эришилмаган масалалар ҳам бор. Тожикистон ва Қирғизистон орасидаги чегара ҳам ҳалигача беркитилмаган ва тўлиқ назорат қилинмайди, шунинг учун наркотиклар ташиб ўтишни бутунлай тўхтатишнинг иложи йўқ, — дейди Князев.

Тожикистон чегара қўриқлашни кучайтирмоқда

Эксперт шу қаторда Ўзбекистон хавфсизлигига таъсир кўрсатаётган бир қатор ички муаммоларни ҳам айтиб ўтди. Диний экстремизм, яширин ташкилотлар фаолияти ва аҳоли орасида ИД таъсирини тарқатишга бўлган уринишлар шулар жумласидан.

Ислом Каримов томонидан ўтказилган Хавфсизлик кенгашида, мамлакат жанубий чегараларига яқин ҳудудларда хавфсизлик ва тарқалиши мумкин бўлган хавфлар олдини олишга қаратилган масалалари ҳамда террорчилик ва экстремизмга қарши, қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам қўйилган.

Эслатиб ўтмиз, охирги бир нача ой давомида Афғонистонда вазият нотинчлигича қолмоқда. Мамалкатда “Ислом давлати” таъсири кучайиб, унинг яширин бўлинмалари томонидан уюштирилаётган террорчилик актлари сони ошиб бормоқда. Бир неча кун олдин ИД томонидан Қобулда уюштирилган терактда 80дан зиёд киши қурбон бўлган эди.

Янгиликлар лентаси
0