ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир МДҲ чегараларида пайдо бўладиган таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ҳақидаги шартномани Давлат Думаси муҳокамасига киритди.
“Ушбу шартноманининг кучга киритишдан мақсад — МДҲ давлатлари чегараларини қўриқлаш соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, бу борада оператив ва самарали қарорлар қабул қилиш ва шу йўл билан Ҳамдўстлик давлатларининг чегара қўриқлаш хавфсизлигини оширишдир”, — дейилган изоҳловчи хатда.
Ушбу шартномани ратификация қилувчи қонун лойиҳаси, МДҲ давлатларида чегара хизматлари мутахассисларидан ташкил топган қўшма гуруҳлар ташкил қилиш, уларнинг иш фаолиятини олиб бориш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.