ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Тожикистон Қундузда вилоятида содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб бормоқда, РИА Новости Тожикистон Чегарачилик Бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Муҳаммад Улуғхўжаевнинг сўзларига асосан.
Тожикистон билан чегарадош бўлган Қундуз вилояти пойтахти Қундуз шаҳри душанба куни “Толибон” жангарилари томонидан босиб олинган эди. Ҳозирги кунда ҳукумат қўшинлари Қундузни қайта қўлга олиш мақсадида ҳужумга таёргарлик кўришмоқда.
“Чегара назорат остида, вазият мураккаблашгани туфайли чегарачи қўшинлар жанговор ҳолатга келтирилган”, — деди Улуғхўжаев
Унинг сўзларигақараганда Тожикистон чегарачилари чегарани мураккаб шароитларда ҳам қўриқлаш тажрибасига эга. “Биз томондан чегара калит остида. Биз вазиятни бошқариб турибмиз”, — деди Улуғхўжаев.
Ушбу йилда тожик-афғон чегарасида ҳарбий кучлар ва жангарилар иштироки сезиларли даражада кенгайди. Тожикистон ва Афғонистон чегараси узунлиги 1344кмни ташкил қилади. Қундуз зарур стратегик нуқта бўлиб Тожикистоннинг Хатлон вилоятига олиб борувчи йўл устида жойлашган.