НАТО фаолиятини тугатиш арафасида – эксперт

© Пресс-служба президента Украины / Медиабанкка ўтишВаршавадаги НАТО саммити
Варшавадаги НАТО саммити - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Варшавада бўлиб ўтган Россия-НАТО Кенгаши якунида Россиянинг альянсдаги доимий вакили Александр Грушко НАТОнинг Шарқий Европадаги фаоллигига қарши Москва ўз ҳарбий қурилиш режасига ўзгартириш киритишга мажбур.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Сиёсий Маълумот маркази директори Алексей Мухиннинг сўзларига қараганда, йил охирига қадар Украина НАТОга аъзо бўлиши мумкин, лекин бунинг учун НАТО уставига ўзгариш киритиш керак бўлади.

8 июлда Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммити - Sputnik Ўзбекистон
НАТО саммити: альянс Москвадан бўладиган "хатар"га жавоб топишга уринмоқда
"Мен саммитда ҳукм сурган муҳтдан келиб чиқиб шундай фикрга келдим. Гап Петр Порошенкога бўлган мунособат ҳақида кетаяпти. Ғарб сиёсатчилари саммитда Украина президентига ўта хайрихох бўлишди, уни сийлаб-сийпайшди ва унга "Украина" ҳали ҳам "севимли мижоз" эканлигини билдиришди", — деди эксперт.

Бундай башорат билан МДҲ давлатлари институти директори ўринбосари Владимир Евсеев мутлақ норози. "НАТОга нафақат Украинанинг, ҳатто Грузиянинг кириши ҳам муҳокама қилинмайди. Ҳеч ким Украина учун жанг қилмайди ва ҳеч ким Донбассни ҳам қайтариб бермайди. Россияни яна бир бор қуролланиш мусобақасига чорлашмоқда. Бу қўрқитиш сиёсати холос, биз бунга худди улардек жавоб беришимиз керак", — деди Евсеев.

Экспертнинг фикрига кўра, НАТО режаларига қаршилик кўрсатиш учун Россия айрим қурол турларида кучлироқ бўлиши керак. Яқин келажакда 10 йиллик қарама-қаршилик даври келиши мумкин. Россия — АҚШ мунособатлари жуда ёмон бўлмайди, лекин иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Киевдаги "Майдон"га қадар бўлган ҳолатига қайтмайди. Келаси йил АҚШда янги маъмурият келганидан кейин ушбу зиддият бироз камайиши мумкин.

"Бундай вақтда НАТО қилаётган ишларга хотиржамлик билан қараш керак. Варшавадаги саммит якунлари бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди", — деди эксперт.

Қора денгиз флоти кемаси - Sputnik Ўзбекистон
Москва НАТОни Қора денгиздаги ҳарбий фаоллик оқибатларидан огоҳлантирди

Стратегик Баҳо бериш ва Прогноз қилиш маркази бош директори Сергей Гриняевнинг фикрига кўра, Варшавадаги саммит НАТО тарихининг маълум бир варақасини ёпди.

"Биз дунё хавфсизлик тизими ўзгариши арафасида турибмиз. Россия ушбу тизимнинг янги моделини таклиф қилиш мумкин. "Совуқ уруш" қолдиғи бўлган НАТО, яқин йиллар орасида ўз фаолиятини бекор қилиши мумкин, чунки дунёдаги янги глобал куч марказлари Шимолий Атлантика ҳудудидан анча узоқдадир", — деб хулоса қилди Гриняев.

"Бугунги Европа бир неча йил олдинги Европа эмас. Буюк Британиянинг альянсдан чиқиши ЕИга маълум чекловлар ўрнатади. Саммит ўтаётган вақтда Германия ўзининг ҳарбий доктринасини бекорга таклиф қилгани йўқ. Германия, НАТОдан ташқарида ҳам ўз манфаатлари борлигини аниқ таъкидлаб ўтди", — дейди эксперт.

Янгиликлар лентаси
0