ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik, Владимир Добровольский. 13 июлда Брюсселда бўлиб ўтган Россия-НАТО Кенгаши мажлисида Россия НАТОни Қора денгиздаги ҳарбий фаоллик қандай салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб маълум қилди Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Александр Грушко. РИА Новости хабари асосида.
"Биз бу масалани муҳокама қилдик, биз Қора денгиз масаласини муҳокама қилдик. Биз НАТОга аъзо мамлакатларнинг Қора денгиз регионидаги ҳарбий фаоллиги вазиятни нотинчлантиришга ва регион хавфсизлигига путур етказиши мумкие, деган фикрда эканлигимизни уларга маълум қилдик", — деди Грушко журналистларга.
Бундан сал олдин Варшава шаҳрида бўлиб ўтган НАТО саммитида альянс ва Украина биргаликда Россиянинг Қора денгиз регионида ҳарбий кучлар сонини оширишга қаратган ҳаракатларидан ташвишда эканликлари ҳақида баёнот қилишган эди.
1936 йилдаги Монтрё конвенциясига мувофиқ, Қора денгиз билан чегарадош бўлмаган давлатлар ҳарбий кемаларининг Қора денгизда бўлиши 21 кун билан чекланган. Шу тариқа, НАТО давлатларидан Қора денгизда доимий равишда Руминия, Туркия ва Болгария кемалари бўлиши мумкин. Руминия "минтақада урушни истамаслигини" айтиб, НАТО кучларининг жойлашувини кучайтириш ташаббусида иштирок этишдан бош тортган.