ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин НАТО сўнгги фин аскари қолгунга қадар, жон деб Россия билан жанг қилган бўларди, эҳтимол, дея таъкидлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Фин дўстларимиздан бири томонидан айтилган жумлани ўзгартирган ҳолда, айтмоқчиман-ки, НАТО, эҳтимол, Россия билан сўнгги фин аскари қолгунга қадар, бажонидил жанг қилган бўларди. Сизларга шу керакми? Бизга — керакмас. Биз буни истамаймиз. Сизлар эса, ўзингизга нима кераклигинимустақил ҳал қиларсиз", — деди Россия президенти Финляндия президенти билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот-анжуманида.
Ушбу сўзлардан кейин Финляндия раҳбари Саули Ниинистё Россия президентига Болтиқбўйи мамлакатлари Россия қаршисида қўрқув ҳис қилишини айтган.
Владимир Путин ўз навбатида, Москва НАТОнинг Польшада ракета мудофаасига қарши ракеталар тизимини жойлаштираётгани ҳамда Россия чегарасида ўз кучлари сонини кўпайтираётганига қарши муносиб тарзда реакция билдиришини маълум қилган.