ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Саммитнинг асосий тадбирлари Варшавадаги миллий стадионда бўлиб ўтади. Аммо чет эл раҳбарлари ва делегациялари, 1955 йилда Варшава шартномаси имзоланган Президент саройида ҳам учрашув ўтказиши белгиланган. Польша пойтахтига жами 18 нафар президент, 21 нафар ҳукумат раҳбари, 41 нафар ТИВ раҳбари, 39 нафар мудофаа вазири, шунингдек, БМТ, ЕИ ҳамда Бутунжаҳон банки раҳбарияти ташриф буюришади.
Саммит иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш учун 6 минг нафар полициячи жалб қилинган.
Шарқий Европа — нозик масала
Шарқий Европада ҳар бирида 1000 нафардан аскар мавжуд бўлган тўртта батальонни жойлаштириш — саммитда кўриб чиқилиши зарур бўлган энг долзарб масалалардан бири бўлиши кутилмоқда. Альянснинг Латвия, Литва, Эстония ва Польшада жойлаштириладиган бўлинмалари ҳақида қарор июн ойида ташкилотга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари кенгашида қабул қилинган эди. Бу ҳужжат эндиликда давлат раҳбарлари томонидан тасдиқланиши керак, холос.
Литвадаги бўлинмаларни — Германия бошқариши кутилмоқда; Латвияда эса — Канада, Эстонияда — Буюк Британия, Польшада — Қўшма Штатлар раҳбарлик қилади. НАТО батальонлари қачон белгиланган ҳудудларда пайдо бўлиши расман эълон қилинганича йўқ, манбаларда таъкидланишича бу воқеа 2017 йил бошида рўй бериши мумкин.
Нима бўлган тақдирда ҳам, НАТОнинг Европа шарқидаги ҳатти-ҳаракатлари жавобсиз қолмаслиги маълум. "НАТО десантлари туширилиши зонаси Калининграддан 180 мил масофада жойлаштирилган. Бу дегани, НАТОнинг десантларни тушириш учун секинлашишга мажбур бўладиган бесўнақай С-17 самолётлари Россия учувчисиз парвоз қурилмалари ҳамда узоққа отиш қурилмалари "нишонига" айланиши турган гап", деб ёзади The Huffington Post асосида РИА Новости.
Муҳожирларни ташувчиларга жанг
Саммит давомида, шунингдек, Шимолий Атлантика альянси, "ИД", Россиянинг Украинага нисбатан тажовузкор муносабати ҳамда Brexit референдуми натижалари каби замонавий чақириқларга қарши жиддий чоралар кўриш кераклиги ҳақида таъкидлар янгради.
Бунинг учун, НАТО, Ўрта Ер денгизида ўзининг ҳарбий-денгиз миссиясини янада кучайтиришини маълум қилган.
Кўпмиллиардлик кўмак
НАТОга аъзо мамлакатлар Варшадава ўтаётган саммитда Яқин Шарқ ҳамда Марказий Осиё регионидаги давлатларга ҳам эътибор қаратишни белгилаб олишган.
Washington Post нашри хабарига кўра, 2020 йилгача Афғонистон мудофаа кучлари молиявий жиҳатдан тўлиқ таъминланган бўлиши учун АҚШ ва унинг иттифоқдошлари Варшавада ўтадиган йиғилишда 15 миллиард доллар тўплашга ҳаракат қилишади. Бу маблағлардан 10,5 миллиарди, маълум бўлишича, АҚШ томонидан ажратилади.