Захарова: ЕИнинг қочоқлар борасидаги келишуви “қул савдосини эслатади”

© Sputnik / Сергей Строителев / Медиабанкка ўтишҚочоқлар
Қочоқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа мамлакатлари ўртасида квоталаш ва одам алмашиш - бу XXI асрда қул савдосининг янгича кўриниши, – деди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги қочоқлар ва мигрантлар сонини қисқартириш борасидаги келишуви “қул савдосини эслатади”, — деб баёнот қилди сешанба куни Санкт-Петербургда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова, РИА Новости хабари асосида.

ЕИ байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Европа ва Туркия мигрантлар билан ўзаро алмашишга келишиб олди

"Европа мамлакатлари ўртасида тузилаётган мигрантларни ўзаро алмашиш шартномалари кишини даҳшатга солади. Одамларни ўзаро алмашиш ва квоталаш XXI асрда қул савдоси эслатмоқда", — деди Захарова Умумроссия халқ фронти медиафорумида сўзга чиқар экан.
Брюссел ва Анқара ўртасида ЕИга кирувчи қочоқлар ва мигрантлар сонини қисқартириш бўйича шартнома 20-мартдан бошлаб кучга кирди. Унга мувофиқ, 20-мартдан бошлаб Туркия орқали Мисрга кириб келаётган нолегал мигрантлар ортга, Туркияга қайтарилади.

Янгиликлар лентаси
0