ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Европа Иттифоқига аъзо-мамлакат етакчилари Анқара билан мигрантлар келишуви борасида умумий позицияларни мувофиқлаштириб олдилар. Ҳужжат шартлари жума куни Брюсселда бўлиб ўтадиган "ЕИ — Туркия" саммитида муҳокама қилинади, деб таъкидлади Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель.
Келишув нолегал мигрантни легал мигрантга алиштиришни кўзда тутади: яъни, Туркияга Миср ороллари орқали келган нолегал мигрантлар ЕИ ҳисобидан ортга қайтарилади, ҳар бир қайтарилган нолегал мигрант учун Туркиядан битта легал мигрант кўчириб ўтказилади.
Бундан ташқари, июнь ойи охирига қадар ЕИ Туркия фуқаролари учун визани бекор қилиши, Туркияга ваъда қилинган уч миллиард еврони бериши ҳамда қўшимча маблағлар берилишини тезлаштириши, шунингдек, Туркиянинг Европа Иттифоқига киритилишини тезлаштириши лозим.