ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. НАТОнинг ғарбий иттифоқчилари Россия чегарасида тўрт минг ҳарбийдан иборат ҳарбийлар батальонини жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда, бу ҳақда Wall Street Journal нашрига асосланган ҳолда РИА Новости хабар берган.
Маълумотларга кўра, АҚШ Болтиқбўйи давлатларига иккита, Германия ва Буюк Британия эса биттадан батальонларни юбориши мумкин.
АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Роберт Уорк Wall Street Journal нашрига интервью берар экан, альянснинг ғарбий иттифоқдошлари Болтийбўйи регионларида жойлаштирмоқчи бўлаётган ҳарбийлар сони 4 минг нафарни ташкил қилишини тасдиқлаган.
Уоркнинг сўзларига қараганда, Россия ушбу ҳудудда ўз фаоллигини ошираётгани туфайли, НАТО ҳам ҳарбий иштирокини кучайтиришга қарор қилган.