ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия янги авлод ракеталари устида ишларни якунламоқда. Маълумотларга кўра, бу ракеталар, ҳатто, НАТО ракетага қарши мудофаа тизимига ҳам чап берадиган даражада мустаҳкам. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлигига Россия Мудофаа ва хавфсизлик кенгаши қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари сенатор Евгений Серебренников хабар қилди.
Сенаторнинг сўзларига қараганда, Швеция НАТОга аъзо бўладиган тақдирда, Россия ўз шимолий сарҳадларида айнан шу ракеталарни жойлаштиради.
Серебрянников, шунингдек, чегарада ҳарбийлар сони кўпайтирилиши эҳтимоли ҳақида ҳам айтиб ўтди.
НАТОнинг навбатдаги кенгайиши мавзуси Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров томонидан швециянинг "Дагенс Нюхетер" нашрига берган интервьюсида кўтарилган эди. Дипломат, агар Швеция альянсга қўшилишга қарор қилса, Москва бунга “ҳарбий-техник чоралар” билан жавоб қайтаришини айтган эди. НАТОнинг ўзида эса Стокгольм ҳозирча аъзо бўлиш ҳақида ариза йўлламаганини таъкидлашмоқда.
Сўнгги вақтларда, НАТО Россия чегарасига тобора яқинроқ келмоқда. Москва Ғарбнинг бу ҳаракатларига жавобан муносиб жавоб қайтаришга тайёрлиги ҳақида бир неча бор баёнот қилган.