ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўз вақтида чек қўйилган Аҳмадбой пирамидаси бугун Ўзбекистонда кенг муҳокама қилинаётган мавзуларнинг бирига айланди. Бугун эрталаб эълон қилинган "Аҳмадбойдан жабр кўрган эстрада юлдузлари" рўйхати эса, оловга бензин қуйгандек таъсир кўрсатди, деб айтиш мумкин.
Шуни эътироф этиш жоизки, ўзбек эстрадаси юлдузлари ҳозирча Аҳмадбой билан боғлиқ можаро юзасидан изоҳ беришга шошилмаяптилар. Улар бу борада сукут сақлашни маъқул кўришмоқда. Манбаларнинг сўзларига қараганда, санъаткорларнинг аксарияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари ва мухлислар эътиборини жалб қилмаслик мақсадида шундай йўл тутмоқда.
Ўзбек қизиқчиси Обид Асомов ўзининг Instagram саҳифасида Аҳмадбой машмашаси ҳақида қуйидаги жавобини ёзиб қолдирган:
Ўз навбатида, Муниса Ризаева ҳам Instagram саҳифасида Аҳмадбойга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ҳақида ёзган.
"Мен унга ҳеч қандай пул бермаганман, устига-устак фоиз эвазига! Бу ахир катта гуноҳ-ку. Яратган Эгам мендан ўз неъматларини аямаган, ҳамма нарсам етарли. Илтимос, миш-мишларга ишонманг", — дея мурожаат қилган хонанда ўз мухлисларига.