ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ижтимоий тармоқ саҳифаларида халқ орасида "Аҳмадбой" номи билан машҳур "тадбиркор" томонидан тузилган молиявий пирамидаги ўз пулларини тиккан ўзбек эстрадаси юлдузлари исмлари пайдо бўлди.
Эълон қилинган рўйхатга мувофиқ, фирибгар мижозлари орасида ўзбек эстрадасининг энг машҳур юлдузлари қайд этилган. Мисол учун, биринчи рақамли ўзбек қўшиқчиси, дея эъзозланадиган Озодбек Назарбеков Аҳмадбойга 400 минг доллар бергани маълум.
Аҳмадбой томонидан ташланган тўрга илинганлар — ҳофиз Шерали Жўраев — 300 минг доллар, Рашид Ҳолиқов — 250 минг доллар, Мурод Ражабов — 100 минг доллар, Жаҳонгир Позилжонов — 50 минг доллар, Муниса Ризаева — 35 минг доллар, Сардор Раҳимхон — 15 минг доллар. Рўйҳатда жами 18 нафар машҳурлар қайд этилган.
Шуни эътироф этиш жоизки, рўйхатда номи тилга олинган юлдузларнинг аксарияти Аҳмадбойга алоқаси борлигини аллақачон инкор этган. Спутник Ўзбекистон воқеалар ривожини кузатиб боради.