Ўзбекистон телеканалида “Ахмад васвасаси” фильми намойиш этилди

© YoutubeАхмад Турсунбоев ҳақида фильм
Ахмад Турсунбоев ҳақида фильм - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳужжатли фильм икки ҳафта олдин Ўзбекистонда фош қилинган Аҳмадбой молия пирамидаси ҳақида. Фильмда воқеанинг янги тафсилотлари ва унинг умумий таҳлили келтирилган.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ва Тошкент телеканалларида “Ахмад васвасаси” фильми намойиш этилди.

Фильмда воқеанинг баъзи янги тафсилотлари ҳам келтирилган. Жумладан ашёвий далил сифатида олинган маблағлар 13 млрд сўм ва 12 млн доллар эканлиги айтиб ўтилган, молия пирамидасига кўпроқ одам жалб қилиш учун машҳур ва обрўли одамлар номларидан кенг фойдаланилганлиги айтиб ўтилган.

Ўзбекистон сўми - Sputnik Ўзбекистон
Аҳмадбой молия пирамидаси фаолиятига - ўз вақтида чек қўйилди

Ахмад Турсунбоевнинг ўзи ҳам интервюда — хато қилганини тушунганини, лекин ортга қайтишга йўл йўқлигини, айтиб ўтган.

Ундан ташқари, фильм яратувчилари Аҳмадбой молия пирамидасига чуқурроқ назар ташлаб, нега шундай бўлди деган саволга жавоб қидиришади.

Фильмда дунёда аввал мавжуд бўлган машҳур пирамидалар ҳақида ҳам ҳикоя қилиб берилган. Жумладан, Хитойдаги Ван Фэн исмли шахс ташкил қилган пирамида ҳақида ҳам айтиб ўтилган. Ван Фэн даставвал обрўли тадбиркор деб танилади, пирамида ҳажми 2 млрд доллардан ошиб кетади. Инқирозга учраганидан кейин эса миллионлаб оддий фуқаролар ўз маблағини йўқотади, кейинчалик, унинг ноқонуний фаолияти фош қилингач — қатл қилинади. 

Аҳмадбойга қарашли фирмада ўтказилган тинтув жараёнидан лавҳа - Sputnik Ўзбекистон
Чинозлик Аҳмадбой ижтимоий тармоқларда кун қаҳрамонига айланди

Фильм яратувчилари Аҳмадбой молия пирамидасига чуқурроқ назар ташлаб, нега шундай воқеалар дунёнинг турли бурчакларида қайта-қайта содир бўлади, деган саволга жавоб қидирган.

Иқтисод қонунларидан бироз хабардор бўлган одам, ҳеч қандай фойдали иш бажарилмаса, маблағ ўз-ўзидан икки баравар кўпаймаслигини яхши тушунишади. Ҳаттоки, дунёнинг етакчи компаниялари ҳам ўртача 5-10 % йиллик даромад ваъда беришади. 

Ҳужжатларни текшириш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Манба: Аҳмадбой мижозлари орасида шоу-бизнес вакиллари ва амалдорлар бўлган

Афсуски, одамларнинг кўпчиллиги мантиққа эмас, кўчадаги гапга, васвасага ишонишга ўрганиб қолишган. “Палонча 1000 сўм бериб 2000 қилиб олибди” деган гаплар кимгадир ўта кучли асос ва бор пулини қўлтиқлаб югуришга белги бўлиши мумкин. Устига устак, “Ахмадбой” шундай гапларнинг тарқалишини таъминлаб турган. Айниқса палончи машҳур артист ёки палончи обрўли ҳоким ҳам бизнинг “абонент” деган гаплар доимий равишда такрорланиб турилган. 

Хуллас, қиссадан ҳисса шуки ҳар қандай молия пирамидасининг асосида ҳеч иш қилмасдан мўмай пул топиш истаги ва одам очкўзлик ётади. То ушбу иллатларга чалинган кишилар жамиятда кўп экан, улардан турли йўллар билан пул олишга уста бўлган “Аҳмадбойлар” ҳам пайдо бўлаверади.

Янгиликлар лентаси
0