Ўзини "Ҳалифа" деб эълон қилган "ИД" раҳбари жангариларга аёл қўлидан ўлим топишга рухсат берди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтиш"ИД"га қарши кураш олиб борувчи қурд отряди жангчиларидан бири
ИДга қарши кураш олиб борувчи қурд отряди жангчиларидан бири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқда Мосулга ҳужум давом этмоқда. Мамлакатнинг катталик жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи энг йирик шаҳри мана икки йилдирки "Ислом давлати" жанггарилари чангалида. Террорчиларга қарши урушда эркаклар билан бир қаторда аёллар ҳам қатнашмоқда. РИА Новости мухбири уларнинг айримлари билан танишди.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Миш-мишларга қараганда, ўзини "Ҳалифа" деб эълон қилган "ИД" раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий жангариларга аёл қўлидан ўлим топишга "рухсат берувчи" алоҳида фатво эълон қилишга мажбур бўлган, бунга қадар "ИД" жангчилари, агар "ожиза" қўлидан ўлим топадиган бўлса, жаннатга тушмасликларини яхши билишарди.

Хоҳ Ироқ, хоҳ Сурияда бўлсин, волонтёр-аёллар аъло даражада жанг олиб борадилар. Шу боис, сафдошларига олдинги шижоатни қайтариш учун, террорчилар ўз мафкурасига айрим тузатишларни киритишга мажбур бўлдилар.

"Нима бўлган тақдирда ҳам, жангарилар бизлардан ҳайиқиб туришади — жасур жангчининг аёл киши томонидан узилган ўқ туфайли нобуд бўлиши шармисорлик билан тенг ахир. Чунки улар аёлларга иккинчи сорт одамларга қарагандек қарайди", — дейди 24 яшар Хасиба Новзод, келиб чиқиши туркиялик бўлган қурд жангчиси. Хасиба бугунги кунда "Хази-Агри" (Олов кучи") дея ном олган аёллар отрядига қўмондонлик қилиб келмоқда.

"Икки йил олдин телевизор орқали "ИД" жангарилари Синжар шаҳрида қандай қирғин уюштиришгани ҳақида лавҳа намойиш этилган эди. Кўрсатувни томоша қилгач, юм-юм йиғладим, бу ҳодиса менга жуда қаттиқ таъсир кўрсатган эди. Шунда, тўсатдан, менинг жойим шу ерда эканини, ўз халқимни ҳимоя қилиш жангга киришишим лозимлигини тушуниб етдим", — дея ўз ҳикоясини бошлади Хасиба.

Маълум бўлишича, ўша вақтда қизнинг қўлида Америкага чипта бўлган. У қариндошларини кўргани бориб, ҳатто ўша ёқда қолишни ҳам режалаштирган. Аммо… чиптага зарурат қолмагани туфайли уни улоқтирган.

Бошқа бир томондан эса, турмуш ўртоғи Хасибанинг шижоатини, аёл кутгани каби, хурсандчилик билан қарши олмади. У Германияга боришни маъқул кўрди. Ахир Яқин Шарқдаги аксарият эркакларнинг бугунги кундаги асосий мақсади —  Европага бориб жойлашиш ва қўним топиш.

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтиш"ИД" жангариларига қарши кураш олиб борувчи қурд отряди жангчилари
ИД жангариларига қарши кураш олиб борувчи қурд отряди жангчилари - Sputnik Ўзбекистон
"ИД" жангариларига қарши кураш олиб борувчи қурд отряди жангчилари

Аксарият кўнгиллилар қаторида Хасиба Новзод икки йил олдин Ироқ Қурдистонига ташриф буюрди ва қурд кўнгилли жангчилари сафидан ўрин олди. "Хази-Агри" батальони аёлларни қабул қилаётган ягона батальон эди. Менинг бу ердалигим боиси ҳам шунда", дея хотирлайди у.

Тез орада Хасиба янги сафдошларини шуғуллантира бошлади ва бўлинма командирига айланди.

Аёл турмуш ҳртоғи билан алоқани узгани йўқ: вақти-вақти билан "Скайп" орқали у билан алоқага чиқиб, ўз қаҳрамонликлари ҳақида  сўзлаб туради.

Ёшлиги урушда кечмоқда

Абдулла Ожалан бошчилигидаги Қурдистон ишчи партияси(ҚИП) жангчилари Яқин Шарқдаги энг мард ва қўрқмас жангчилар сифатида довруқ қозонган. ҚИП аъзолари "ИД" террорчилари ҳамда Турк армиясига қарши кураш олиб боришади.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон “қурдлар масаласи”ни ҳал қилишга чақирган олимларни “нодонлар” деб атади

Қурдлар Ишчи Партиясидаги ҳаётни осон, деб бўлмайди. Партия аъзолари ўзлари билан фақат қурол ва ички кийим олиб юришади. Шунингдек, ҚИП аъзоларига спиртли ичимликлар истъмол қилиш ва севишиш ҳам таъқиқланган — партизанлар бор куч-ғайратини фақат уруш ва ўз сиёсий билимларини оширишга сарфлашлари зарур.

Энг эътиборлиси, ҚИП сафига ёш қизлар баъзан ўз хоҳиши, кўпинча эса, ўз ота-оналари буйруғига асосан келиб қўшиладилар. Киркук провинциясидаги олд позицияларда РИА Новости мухбирлари икки кўркам партизан қизлар — 20 яшар Дирен ва 19 яшар Эвига дуч келишди. Қизларнинг иккиси ҳам Туркия Қурдистонидан. Туркия жануби-шарқида ҳозирда мамлакат қуролли кучлари ҳамда қурд партизанлари ўртасида қонли тўқнашувлар рўй бермоқда, бунинг натижасида оддий аҳоли ҳам заҳмат чекмоқда. Бу икки қиз Туркиядан ўч олиш истагида Қурдистон Ишчи партиясига келиб қўшилишганини маълум қилишган.

"Менинг бутун оилам ҚИПга аъзо. Бу анъана бир неча авлоддан буён давом этиб келади. Шу боис, мен ҳам партия сафига қўшилишга аҳд қилдим. Мени бунга ҳеч ким мажбур этгани йўқ", — деб таъкидлайди Дирен. "Бизнинг ватанимиз — Қурдистон. У Туркия томонидан босиб олинган. Биз унинг мустақиллиги учун кураш олиб боришимиз лозим", — дея қўшимча қилади у. Дирен ҚИПда уч йилдан буён фаолият олиб бораётганини айтди. Қизнинг сўзларига қараганда, у бошида варақалар тарқатган, сўнгра, машғулотлар лагерига тушган.

Диреннинг дугонаси Эви эса шундай дейди:"Биз ИД террорчиларига қарши курашамиз, сабаби уларнинг бош мақсади аёлларни қул қилиб олиш. Биз эса бунга қаршимиз. ҚИП ҳамиша аёллар тенгҳуқуқли бўлишлари учун кураш олиб борган".

"Мени оилам қўллаб-қувватлайди. Биз, қурдлар, шундай фикрлаймиз, агар оиламизда кимдир ҳалок бўлса, у учун хун олиш бурчимиздир, қурол ҳеч қачон ерда қолиб кетмаслиги лозим — уни албатта кимдир кўтариши шарт", — дейди ишонч билан қиз.

Дамашқдаги аёллар Академияси. - Sputnik Ўзбекистон
Сурия "арслонлари": аскар-аёллар “Ислом Давлати”га қарши курашмоқда
Кўзлари ёниб турган Диреннинг сўзларига қараганда, у урушнинг икки йили давомида 8 ёки 10 нафар жангарини ўлдирган. "Аниқ айтолмайман, чунки уруш кетаётган вақтда ҳамма баравар отади. Жангари менинг қўлимдан ўлим топдими, ёки уни сафдошим отиб ўлдирдими — у ўлдими ёки яраландими- аниқ айтиб бўлмайди. Бошқаси муҳим — биз "ИД"га, жаҳон бўйича тинчликка раҳна солаётган, аёллар ва қурдларни қул қилиб олишга ҳаракат қилаётган ёвуз кучга қарши курашмоқдамиз", — дея фикрини баён этади Дирен.

Бу ёш қизлар ўз ҳаётлари учун бир зум ҳам ҳавотир олмасликларини маълум қилишди. "Биз, яъни ҚИП аъзоларида мақсад бор. Шу боис биз қўрқмаймиз. Агар ҳалок бўлсак, қуролимизни иниларимиз ва сингилларимиз кўтариб олишади ва кураш давом этади", — дейди улар.

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтиш"ИД" террорчиларига қарши курашувчи қурд отрядлари жангчилари
ИД террорчиларига қарши курашувчи қурд отрядлари жангчилари - Sputnik Ўзбекистон
"ИД" террорчиларига қарши курашувчи қурд отрядлари жангчилари
Янгиликлар лентаси
0