Эксперт: янги ҳукумат туфайли "қирғий" Эрдўғоннинг овозида таҳдид кучайиши мумкин

© AP Photo / Yasin Bulbul, Presidential Press Service, PoolТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сешанба куни мамлакатнинг 65-ҳукумати таркибини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон сешанба куни мамлакатнинг 65-ҳукумати таркибини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
DWN: Эрдўғон ўз куёвини Туркия Бош вазири этиб тайинламоқчи

Ҳукуматнинг ҳозирги вакиллари мустақил шахслар эмас, демак, Туркия Вазирлар маҳкамаси сезиларли даражада ўзгаришларни бошдан кечиради, деб фикр билдирди Спутник радиоси эфирида эксперт Никита Исаев.

Бироз олдинроқ, Адолат ва Тараққиёт партиясининг раҳбари этиб сайланган Биноли Йилдирим янги ҳукумат аъзолари рўйхатини президентга ҳавола қилганди. Вазир ва президентнинг учрашуви Анқарадаги президент қароргоҳида бўлиб ўтган. Ҳукумат таркиби тасдиқлангач, Йилдирим расман Туркиянинг янги бош вазирига айланди.

Ахмат Довутўғли ҳукуматида транспорт, кемасозлик ва алоқа вазири лавозимида ишлаган Биноли Йилдирим 22 май куни партиянинг навбатдан ташқари қурултойида раис этиб сайланган эди. Унинг номзодини 1470 делегатнинг 1405 нафари қўллаб-қувватлади.

Иқтисод Институти раҳбари Никита Исаевнинг фикрига кўра, янги ҳукумат эскича "сиёсат" юритмаслиги аниқ. "Туркиянинг эски ҳукумат таркибида ҳамма нарса ҳам "эрдўғонча" эмасди. Довутўғлунинг мустақил шахс бўлганини тан олиш жоиз. Айнан Аҳмад Довудўғлу Эрдўғон позицияси бўлмиш — автократия жиловини тортиб турарди. Довутўғлу партия, парламент ва ҳукумат борасида ўз позициясини қўрқмай айта оларди. Ҳукуматдаги ҳозирги ўзгаришлар ҳам айнан шу туфайли рўй берди", — деди Никита Исаев Спутник радиоси эфирида.

Янги ҳукуматда бош вазир ўринбосарлари Туғрул Туркаш, Меҳмет Шимшек, Нуман Қуртулмуш ўз лавозимларини сақлаб қолишган. Вейси Қайноқ ва Нуриддин Жаниқли эса бош вазирнинг янги ўринбосарларига айланган.

Шунингдек, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, ИИВ раҳбари Эфқон Ала, Энергетик ва табиий ресурслар вазири Барот Албайроқ ўз лавозимларида қолган. Ҳукуматнинг янги таркибидаги янги номлар эса қуйидагилар: Молия вазири Нажи Агбал, Мудоффа вазири Фиқри Ишик, Иқтисодиёт вазири Ниҳат Зебекчи, Маданият ва туризм вазири Наби Авжи, ЕИ масалалари бўйича вазир Умар Челик.

Шу ҳафтада ҳукумат дастури эълон қилинади, ундан олдин дастур лойиҳаси парламент тасдиғидан ўтиши керак бўлади.

Никита Исаевнинг сўзларига қараганда, Туркиянинг ҳозирги ҳукумат раҳбарлари мустақил шахслар эмас.

Европарламент раиси Мартин Шульц - Sputnik Ўзбекистон
Мартин Шульц: Туркия Эрдўғон даврида авторитар давлатга айланиб боряпти
"Бу гап ҳукумат раиси Йилдирим ва маҳкаманинг янги аъзоларига ҳам бирдек тааллуқли. Ҳукумат аъзоларининг айримлари Эрдўғоннинг қариндошлари ёки унинг собиқ иттифоқдошларидир. Иқтисодий блокларда ўзгаришлар бор: янги молия ва иқтисод вазирлари тайинланганини назарда тутяпман. Бу дегани, тез орада эълон қилинадиган ҳукумат дастури иқтисодий жиҳатдан маълум ўзгаришларни бошдан кечириши мумкин. Мудофаа блокида ҳам ўзгаришларни кўриб турибмиз. Туркия Мудофаа вазирининг янгилангани бу мамлакат риторикаси тез орада ўзгаришидан дарак беради. Довутўғлу даврида бу риторика жиловланиб турарди. "Қирғий" Эрдўғон доим Россияга ва унинг Суриядаги фаоллигига нисбатан имкон қадар кескин жавоб қайтаришни талаб қилиб келган. Эндиликда ҳаммаси Эрдўғон хоҳлаганидек бўлиши, яъни Туркиянинг мудофаа блокидаги риторикаси тобора таҳдидона тус олиши мумкин", деб ўз фикрларига якун ясади Никита Исаев.

Янгиликлар лентаси
0