ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Туркия Энергетика вазири Берот Албайроқ, мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг куёви, мамлакат Бош вазири лавозимига энг мос номзодлардан бири сифатида қаралмоқда, деб хабар қилади Deutsche Wirtschafts Nachrichten нашри, РИА Новости.
Шунингдек, бу жойга мос номзодлар орасида Транспорт вазири Биноли Йилдирим номи ҳам тилга олинган эди, аммо, Албайроқнинг бу лавозимни эгаллашига имконият кўпроқ, деб таъкидланади нашрда.
Эрдўғоннинг кадрлар бўйича юритадиган сиёсати ишончсизликка асосланади, аммо ҳозирча оила аъзолари бундан мустасно, деб ёзади мақола муаллифи.
Албайроқ Энергетика вазири сифатида шу соҳани оила қўлига олиб берган. "Эрдўғоннинг ўғли — Билолнинг "Ислом давлати" террорчилари билан нефт борасидаги келишувларини ҳисобга оладиган бўлсак, бу соҳа Туркия учун энг зарур бўлган соҳалар сирасига киради, деб айтиш мумкин, дея таъкидланади нашрда.
Ноябр ойида Сурия Ахборот вазири Умран Аз-Зоуби "ИД" нефти Билол Эрдўғонга тегишли транспорт компанияси томонидан ташилиши ҳақида хабар қилган эди. Зоубийнинг сўзларига қараганда, Туркия президентининг ўғли жиҳодчилардан хомашё ва тарихий ёдгорликларни сотиб олган. Бошқа айбловларга кўра, Билол, Ироқни босиб олган жиҳодчилардан ўғирланган нефтларни харид қилган ва уни Осиё мамлакатларига ўтказиб юборган, шу боис, маҳаллий ОАВ Билолга “ИД" нефт вазири” деган ном берган.