ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik. "Халқаро ҳамжамият Туркия президенти Тойиб Эрдўғон режими билан ҳамкорлик қилишдан воз кечиши лозим, акс ҳолда, улар Туркия раҳбарининг нопок ва қонли ишларига шерик бўлган ҳисобланади", деб таъкидлади Халқлар демократияси Туркия муҳолифат партияси раисдоши Фиген Юксакдоғ, РИА Новости хабарига кўра.
Юксакдоғ, RT телеканалига берган интервьюсида, шунингдек, расмий Анқара ҳамкорлари Эрдўғоннинг ҳатти-ҳаракатларига кўпинча кўз юмиб келган ва бу билан, унинг жиноятларни қўллаб-қувватлаб келишганини айтди.
"Уларни Туркия билан турли хилдаги ҳамкорлик муносабатлари ва келишувлар боғлаб туради. Улар Анқара билан ҳамкорлик қилишдан воз кечмоқлари лозим. Чунки мамлакталар қўли қонга беланган сиёсий режим билан ҳамкорлик қилиш баробарида, унинг нопок ва қонли ишларига шерик бўлишмоқда”, — деб таъкидлади мухолифат вакили.
Туркия ва "ИД" террорчилари ўртасида нефт борасида олди-берди борлиги ҳақида Греция, Россия ва Исроил мудофаа вазирлари ҳам айтиб келишган.