Эрдўғон: “Туркия виждонини йўқотгани йўқ”

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Террорчилик гуруҳи саналмиш “ИД” дан нефт сотиб олиш учун Туркия виждонини йўқотган бўлиши керак”, деб таъкидлади Ражаб Тойиб Эрдўғон.

ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Ражаб Тойип Эрдўғон Туркия ДАИШдан нефт сотиб олаётгани ҳақида хабар тарқатаётганлар, буни исботламоқлари шарт, деб айтмоқда. Шундай бўлиб чиққан тақдирда, Туркия президенти шу заҳотиёқ, эгаллаб турган лавозимидан кетишини маълум қилган.

Бу орада, Россия Мудофаа вазири Туркия ўз қўшниларини қай тарзда ўмараётганини исботловчи далиллар келтиришда давом этмоқда.

Эрдўғон Су-24 билан боғлиқ можаро борасида Россия жавобидан ранжиётганини такрорлашдан чарчамаяпти.  Туркия президентининг сўзларига қараганда, иккала томон учрашиб, гаплашиши, ўртадаги низо дипломатик йўл билан ҳал қилинмоғи зарур. “Муносабатларга ўт қўйиш ҳеч кимга фойда келтирмайди”, — дейди у.

"Россия ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик юксак салоҳиятга эга. Бизнинг ҳаракатларимиз Россияга қарши қаратилмаган. Биз бу можаро янада авж олиб кетишига интилмаймиз ҳам", — деди Эрдўғон ўзининг Қатардаги сафари чоғида, маҳаллий университетларнинг бирида чиқиш қилар экан. Туркия президентининг чиқиши NTV телеканали томонидан трансляция қилинган.

Сурия ҳудудида ноқонуний нефт маҳсулотлари савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Туркия ДАИШдан нефт сотиб олганини исботлади

"Биз ҳеч қачон ҳиссиётларга берилмаганмиз, бундан кейин ҳам берилмаймиз. Биз халқаро дипломатия қоидаларига биноан харакат қилмоқдамиз. Фикримиз битта жойдан чиқмаган тақдирда ҳам, ҳамкорлигимиз давом этган, айниқса, охирги вақтларда муносабатларимиз яхши кечаётган эди. Биз бу муносабатларга путур етишини истамаймиз. “Су-24” можаросига нисбатан Россиянинг жавобини кўриб, жуда қаттиқ ранжияпмиз. Ахир бизнинг позициямизни бутун дунё тўғри деб, билди” —дейди Эрдўғон.

Янгиликлар лентаси
0