ТОШКЕНТ, 2 дек — Sputnik. Сурия ва Туркия чегарасини кесиб ўтгач, ИД га қарашли цистернали машиналар портлар томон йўл олади. У ерда кемаларга юкланиб, қайта ишлаш учун учинчи мамлакатларга юборилади. Нефт савдосидан тушган пуллар нафақат Туркия раҳбариятини бойитмоқда, балки, Сурияга қурол-аслаҳа ва жангарилар кўринишида қайтмоқда. “Ислом давлати” (ДАИШ) ёрдамида Сурия ва Ироқдан ўғирланаётган нефтнинг асосий истеъмолчиси бу — Туркия", -дейди Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов, муассасада бўлиб ўтган брифинг давомида. Антоновнинг сўзларига қараганда, Туркия президенти Тойиб Эрдўғон ва унинг оила аъзолари Суриядан ноқонуний олиб чиқилаётган нефт олди-сотди тизимига тўлиқ жалб қилинган. Шунинг учун ҳам, Сурия ва Ироқдаги нефт ўғирлаш инфраструктураси фаолияти ИД (ДАИШ) томонидан “кўз қорачиғидек” асраб-авайланмоқда.
— Нефтдан олинадиган даромад террорчилар даромадининг асосини ташкил қилади. Улар бу ноқонуний савдодан йилига 2 миллиард доллар даромад оладилар. Ушбу маблағ дунё бўйлаб жангарилар ёллаш ва уларни қуроллантиришга сарфланади, — дейди Антонов.
Россия Мудофаа Вазири сўзларига қараганда, сўнгги ҳафта ичида Туркиядан Сурияга икки мингга яқин жангари кириб борган.
Россия Ҳаво-космик кучлари Сурияда ўз операциясини бошлагандан буён, ДАИШга тегишли цистернали машиналар сони анча камайган.