ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон ҳозирда мамлакатда Қурдистон Ишчилар партияси ўртасида олиб борилаётган ҳарбий можарони назарда тутиб Анқара ўз-ўзини бошқаришга интилиш кўринишида давлат ичида давлат тузилиши ҳолатига йўл қўймаслигини таъкидлади, РИА Новости хабари асосида.
“Автономия ва ўз-ўзини бошқаришга интилиш кўринишида давлат ичида давлат тузмоқчи бўлганларга қарши Анқара аёвсиз курашади”, — деди Тойиб Эрдўғон Туркияда янги Конституция юзасидан ўтказилган форумда.