Коэн: Россия атрофида бунча душман Иккинчи Жаҳон уруши вақтида ҳам бўлмаган

Oбуна бўлиш
Профессор Коэн Россия ва НАТО ўртасидаги инқирозни 1962 йилдаги Кариб ороли инқирозига қиёслади. Аммо ҳозирги аҳвол анча хавфлироқ. Жумладан, 1962 йилда совет ракеталари "Америкадан 90 мил нарида" жойлаштирилган бўлса, НАТО ўз ракеталарини Россиядан икки қадам нарида тўғрилаб қўйган.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия чегараси яқинида душманларнинг бу қадар уюшиши 1941 йил, нацистлар Германиясининг ҳужуми давридан буён кузатилмаган эди, деб таъкидлади америкалик сиёсатчи, Россия бўйича эксперт, профессор Стивен Коэн Жон Батчелор кўрсатувида. РИА Новости хабари асосида.

НАТО ҳарбий машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Британия генерали йил давомида Россия билан ядро уруши бошланиши ҳақида баёнот берди
Сўнгги пайтларда НАТО Шарқий Европада ўз позициясини кучайтириш билан андармон. Бунга мисол қилиб альянснинг Руминияда барпо қилган Ракеталарга қарши мудофаа базасини келтириш мумкин.

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот-котиби Дмитрий Песков, Москва НАТОнинг бу ҳаракатларига қарши жавоб чоралари кўраётганини бир неча бор таъкидлаган.

"Менинг Вашингтонга саволим бор, нима учун НАТОни айнан Вашингтон назорат қилади, — наҳотки, биз, Россия билан реал уруш сари қадам қўяётганимизни англамаяпмиз, ёки мақсадимиз Россияни ҳарбий ҳаракатларга мажбур қилишми", — деб мулоҳаза қилади профессор Коэн.

Агар, биринчи вариант тўғри бўлса, яъни, АҚШ ўз ҳаракатлари қандай оқибатларга олиб келишини чиндан англамаётган бўлса, у ҳолда, имкон қадар тезроқ "уйғонмоқ" керак, дейди сиёсатчи.

"Агар иккинчи вариант тўғри бўлса, яъни АҚШ Россияга қарши уруш очишга "қарши бўлмаса", унда Америка "ақлдан озгани аниқ", деб қўшимча қилди у. Профессорнинг фикрига кўра, бундай турдаги ҳарбий можаролар охир-оқибат томонларнинг бири ядро қуролини қўллаши билан якун топиши шубҳасиз.

"Бир ойдан бери НАТО қандай қилиб Россия чегараси яқинида — қуруқликда, денгизда ва самода ўз ҳарбий кучларини тобора ошираётганини кузатяпман", — деди Коэн. "Иккинчи жаҳон уруши давридан буён Москва атрофида бу қадар кўп душман кучлар тўпланмаган эди. Россияликлар Германия ҳужумини эсдан чиқармаган, шу боис, НАТОнинг ҳатти-ҳаракатларига жиддий қарашади", — деб таъкидлади у.

Бундесвер офицери - Sputnik Ўзбекистон
Немис сиёсатчилари: Россия чегарасига аскарларни юборяпмизми, демак, тарихни унутибмиз
НАТО ўзининг ушбу ҳаракатларини Россия томонидан бўлаётган "агрессия" билан оқламоқчи бўляпти. Профессорнинг сўзларига қараганда, бу ўйлаб топилган баҳо, холос. "Улар "арессия" деганда нимани назарда тутяпти? Россиянинг Сурияда "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси устидан қозонган ғалабасиними?".

"Лўнда қилиб айтганда, Путин нима қилди? У агрессия билдиряпти, ёки агрессияни кучайтиряпти, деган жавобнинг бизга кераги йўқ. Бу жавоб билан АҚШнинг Россияга қарши уруш очишга тайёрлигини оқлаб бўлмайди", — деб таъкидлади Коэн.

Профессор шунингдек, Россия шунчаки НАТО ҳаракатларига ўз муносабатини билдиряпти ва у бунга тўлиқ ҳақли, деди. "Владимир Путин мужмалланиб ўтирмай, лўнда қилиб: НАТО Россия учун хавф туғдирмоқда, деди.

Альянснинг "Россия ўз ҳарбийларини НАТОга тобора яқин олиб келаяпти" деган арз-доди эса, сурбетликдан бошқа нарса эмас, деб ҳисоблайди профессор.

Россия Сурияга олиб кирган С-400 Зенит ракета комплекси. - Sputnik Ўзбекистон
Independent: Россия Ғарбга ўз ҳарбий техникаси “занглаб қолмаган"ини кўрсатиб қўйди
Коэннинг фикрича, Россия ўз ҳудудида ҳарбий кучларни исталган жойда қачон хоҳласа ва қаерда хоҳласа жойлаштириши мумкин. Шу жумладан, Қрим ва Калининградда ҳам.

Россия ва НАТО ўртасидаги айни вақтдаги инқироз 1962 йилдаги Кариб ороли инқирозини эслатмоқда. Аммо ҳозирги аҳвол анча хавфлироқ. Жумладан, 1962 йилда совет ракеталари "Америкадан 90 мил нарида" жойлаштирилган бўлса, НАТО ўз ракеталарини Россиядан икки қадам нарида тўғрилаб қўйган.

Янгиликлар лентаси
0