Немис сиёсатчилари: Россия чегарасига аскарларни юборяпмизми, демак, тарихни унутибмиз

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишБундесвер офицери
Бундесвер офицери - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияни “тўхтатиш” учун Литвага бир батальон немис аскарларининг юборилиши немис ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда катта шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Жумладан, Süddeutsche Zeitung нашри Берлин қийин масала олдида қолгани ҳақида ёзмоқда. “Ҳарбийларни юборишдан воз кечиб, Германия, Болтиқбўйи давлатларини ҳақорат қилгандек бўлиши мумкин, таклифни қабул қилиб эса Россия билан муносабатларни янада зиддийлаштиради”, деб ёзади нашр, РИА Новости хабари асосида.

НАТО ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
НАТО ҳарбий блоки Россия яқинига 4 минг нафар аскарларни жойлаштирмоқчи

Deutschlandfunk радиоси ушбу режани оқлашга баҳона топди: "Германия Болтиқбўйи мамлакатларига аскарларни юбориб, Россия ёнида ўзини унчалик “бардам” ҳис қилмаётган НАТОга аъзо мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини кафолатлайди”, деб эълон қилди у.

Бундестаг депутати, "сўллар" партияси аъзоси Грегор Гизи эса ўзининг Facebookдаги саҳифасида шундай ёзган: “Россия чегарасига аскарларни юбориш, тарихни унутиш ва муносабатларни зиддийлаштириш демакдир”.

“Сўллар” партиясининг яна бир аъзоси, партия етакчиси Сара Вагенкнехт ҳам ҳукумат қарорини танқид остига олди. "Германия Собиқ Иттифоққа ҳужум уюштирганидан 75 йил ўтиб, Россия чегарасига бундесвер аскарларини юбораётган Ангела Меркель, аҳмоқона фитна қурбони бўлмоқда”, — дея таъкидлади у.
Шунингдек, интернет-фойдаланувчиларининг аксарияти ОАВларда чоп этилаётган хабарларга изоҳ берар экан, немис ҳукумати қарорини қоралашларини маълум қилганлар.

“Африка, Туркия, Сурия билан чегаралар очиқ, аммо хавф Россиядан келмоқда”, — дея пичинг қилган Die Welt муштарийларидан бири.

"Бундесвер шунчаки пўписа учун юбориляптими? Милтиқларни созлаб олдингларми?" – деб ёзган Bernhard Krause, немис G-36да нишонга олиш аниқлигидаги муаммоларни назарда тутиб (Афғонистондаги бундесвер аскарлари G-36 милтиғи сифатига шикоят қилишган эди. Гап шундаки, милтиқ қизиган вақтда нишонга аниқ олиш хусусиятини йўқотарди. Германия Мудофаа вазирлиги бу арзларни "ошириб юборилган", деб ҳисоблаган бўлса-да, аммо 2019-йилдан бу милтиқлардан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилди, таҳр).

Янгиликлар лентаси
0