Британия генерали йил давомида Россия билан ядро уруши бошланиши ҳақида баёнот берди

© Sputnik / Оксана Джадан / Медиабанкка ўтишНАТО ҳарбий машғулотлари
НАТО ҳарбий машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ғарбий Альянс Болтиқбўйида ўз мудофаасини кучайтирмаса, НАТО ва Россия ўртасида йил давомида ядро уруши бошланиши мумкин, деб баёнот қилди Британиянинг истеъфодаги генерали сэр Ричард Ширрефф.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Британия генерали сэр Ричард Ширрефф баёнотига кўра, НАТО ва Россия ўртасида йил давомида ядро уруши рўй бериши мумкин. РИА Новости хабари асосида.

Бук зенит ракета мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Сенатор: Россия НАТО мудофаа тизими ҳам ўққа тутолмайдиган янги ракеталарни яратмоқда
Генерал фикрига кўра, Эстония, Литва ёки Латвия "ҳужум" нишонига айланиши "эҳтимоли юқори", шу боис, Ғарб имкон қадар тезроқ "юз бериши мумкин бўлган фожианинг олдини олмоғи шарт". Генерал икки ўртада ядро уруши юз беради, деган фикрни илгари сурмоқда. "Негаки, ядро уруши Россия ҳарбий доктринаси асоси этиб белгиланган", — дея таъкидлади у.

Ширрефф, шунингдек, Россия НАТОнинг ожиз томонларини билади, шу туфайли у ўз ҳужуми сабабини Болтиқбўйидаги "русийзабон халқларни ҳимоя қилиш" сифатида ифодалаши мумкин, деб таъкидлади.

Ричард Ширрефф 2011-2014 йй Европадаги НАТО Бирлашган Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари лавозимини эгаллаган. Шу ҳафтада, унинг "2017: Россия билан уруш" номли китоби дунё юзини кўрди. Асардаги воқеалар — бадиий тўқима, аммо муаллифнинг айтишича, улар "реал ҳаётда рўй бериши мумкин".

НАТО ҳарбийлари - Sputnik Ўзбекистон
НАТО ҳарбий блоки Россия яқинига 4 минг нафар аскарларни жойлаштирмоқчи
Ғарб вакиллари Россия томонидан бўладиган хатарлар ҳақида биринчи марта огоҳлантираётгани йўқ. Альянс мана шу туфайли Шарқий Европада ўз ҳарбий кучлари сонини оширмоқда: май ойи охирида Пентагон НАТО Болтиқбўйи мамлакатлари ҳамда Польшада ўзининг тўртта батальонини жойлаштиришини маълум қилган эди.

Россия ҳукумати эса Москва икки ўртада қарама-қаршиликни вужудга келтириш тарафдори эмаслигини, аммо, Ғарб томонидан амалга ошириладиган душманчилик ҳаракатларига муносиб жавоб қайтаришга тайёрлигини билдирган.

 

Янгиликлар лентаси
0