Эмомали Раҳмонга суъиқасд уюштирмоқчи бўлган террорчи 8,5 йилга қамалди

© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишГумондор. Суд залида
Гумондор. Суд залида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиноятчилар “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси жангарилари билан ҳамкорлик қилиб, ўзаро WhatsApp ёрдамида алоқа қилишган.

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тожикистоннинг икки фуқароси республика президенти Эмомали Раҳмонга суъиқасд уюштирмоқчи бўлгани учун озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда пойтахт суди вакили Исмоили Сомони Фируз Султонзоддан олинган маълумотга таянган ҳолда Спутник Тожикистон хабар қилган.

Тожикистон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон чиқарган қонунга жавобан Россия Тожикистонга виза тартибини киритиши мумкин

"Дилафрўз Холова ва Иззатулло Фузайлов “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси террорчилари билан ҳамкорликда 2015 йилнинг сентябрида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга суъиқасд уюштирмоқчи бўлган. Улар шунингдек, Хўжанд ва Ваҳдотда бир нечта объектларни портлатишни режалаштирган”, деб хабар қилди суд вакили.

Фируз Султонзоднинг сўзларига қараганда, Холова ва Фузайлов уюшган жиноятчиликда айбдор деб топилган. Холова — 8,5 йилга, Фузайлов эса — 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Суд вакилининг айтишича, Холованинг WhatsApp орқали мулоқот қилиб юрадиган таниши, суриялик "ИД" террорчилик уюшмасининг “Абу Саллоҳ” лақабли аъзоси 2015 йил 2 сентябр куни аёлга Хўжанддаги ҳарбий қисмларни босиб олиш режаси ҳақида маълум қилган.

Скинхедлар Тожикистон фуқароларига ҳужум уюштираётган вақт - Sputnik Ўзбекистон
Москвада бир гуруҳ скинхедлар Тожикистон фуқароларига ҳужум қилди

Судланувчи судда берган кўрсатмасида, “Абу Саллоҳ” шу мақсадда Душанбедаги туманларнинг бирида 20 кишидан иборат гуруҳ ташкил қилгани, Иззатулло Фузайлов шу гуруҳ аъзоларидан бири бўлгани ҳақида маълум қилди.
"ИД" вакили Холовага Сўғдлик террорчилар мамлакат президентининг Ваҳдот шаҳрига уюштирадиган ишчи сафарига тайёргарлик кўришаётгани, портлаш 6 сентябр куни, цемент заводи очилиш маросимида рўй бериши ҳақида маълум қилган.
Суд маълумотларига кўра, ўтган йил август ойида Холова WhatsApp орқали портловчи моддаларни ясаш бўйича қўлланма олган.

"Аммо, Холова ва Фузайлов керакли қуролларни топа олишмагани туфайли ўз "хўжайинларининг" топшириғини бажара олишмаган. Судланувчилар 12 ва 16 сентябр кунлари қўлга олинган”, — дейилади хабар матнида.

Янгиликлар лентаси
0