Москвада бир гуруҳ скинхедлар Тожикистон фуқароларига ҳужум қилди

© Официальный сайт ГУ МВД МосквыСкинхедлар Тожикистон фуқароларига ҳужум уюштираётган вақт
Скинхедлар Тожикистон фуқароларига ҳужум уюштираётган вақт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаълум шахслар томонидан Тожикистон фуқароларига кўпсонли зарбалар берилган. Полициячилар жиноятчиларни қўлга олишга муваффақ бўлган. Айни вақтда ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган, гумондорлар 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Москва метрополитенида “Улица Скобелевская” станциясидан “Битцевский парк” станциясига қараб ҳаракатланаётган метро поездида йўловчиларга ҳужум уюштирганликда гумон қилинаётган бир гуруҳ ёшлар қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Москва шаҳар ИИБ матбуот-хизмати, Спутник Тожикистон хабарига кўра.

"Полицияга пойтахт метрополитенидаги вагонларнинг бирида юзага келган можаро ҳақида хабар келиб тушди. Номаълум шахслар ўз рақибларига кўп сонли зарбаларни берган, шунингдек, бир қурбоннинг кўзига газ пуркашган. Шундан сўнг жиноятчилар вагонни тарк этиб, номаълум йўналишда кўздан ғойиб бўлган. Жароҳат олганлар Москва шаҳридаги касалхоналарнинг бирига олиб борилган”, — дейилади полиция хабарида.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба берган хабарга кўра, ҳужум миллатчилик негизида амалга оширилган: гуруҳ аъзолари ўзларини “скинхедлар” ҳаракатига алоқадор, дея таъкидламоқда. Гуруҳ қурбони эса чет элликлар – Тожикистон фуқаролари бўлган.

"Гуруҳ аъзоларининг боши кал, оёқларига армияда кийиладиган оғир ботинкаларни кийиб олишган. Шунингдек, уларга тегишли уяли телефонлардан уларнинг қурол-аслаҳа билан тушган фотосуратлари топилган. Тўрт жиноятчидан уч нафари балоғат ёшига етмаган ўсмирлардир”, — деди манба.
Ушбу ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси ЖК 213 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Гуруҳ аъзолари “безорилик”да айбланмоқда, улар бу иши учун 8 йилгача қамоқ жазосини олиши мумкин.

Муассаса томонидан берилган маълумотга кўра, Москва метрополитени полиция хизмати ходимлари айбдорлар кимлигини аниқлаган ва уларни қўлга олган. Ўзларини скинхедлар деб ҳисоблагувчи ёшлар ёнида катта пичоқ ва электрошокер аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0