Эмомали Раҳмон чиқарган қонунга жавобан Россия Тожикистонга виза тартибини киритиши мумкин

© Sputnik / Амир Исаев / Медиабанкка ўтишТожикистон
Тожикистон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Давлат Думаси депутатлари Тожикистон Республикасига нисбатан виза тартибини жорий этиш масаласини муҳокамага қўймоқчи. Бу ҳақда Россия Давлат Думасининг МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқа Қўмитаси аъзоси Илья Дроздов хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тожикистон ҳукумати томонидан чиқарилган, республикада русча қўшимчалар билан тугайдиган фамилия ва шарифладан фойдаланишни таъқиқлайдиган қонунга жавобан, Россия Давлат Думаси депутатлари кескин жавоб қайтаришга қарор қилишди, деб хабар қилади Спутник Тожикистон.

Тожикистонда миллий байроқ куни - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ҳукумати русча фамилияларни таъқиқламоқда

"Говорит Москва" нашри берган хабарга кўра, Илья Дроздов "Тожикистон амалий нуқтаи-назардан тўлиқ Россияга тобелиги" ҳақида гапирган. "Биринчи галда,- деган Дроздов. — бу бу мигрантлар томонидан мамлакатга юборилаётган молиявий маблағларга тегишлидир".

Парламент аъзосининг таъкидига қараганда, Россия Тожикистон олдига бу масалани қатъий қўйиши ва виза тартибини киритишга тайёрлигини маълум қилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда янги ҳужжат олаётган тожикистонликларнинг исм-шарифлари тожикча қўшимчалар билан ёзилади, русча қўшимчаларга эга фамилиялар таъқиқ остига олинди. Тожикистонда имзоланган янги қонунга кўра, эндиликда фамилия-шарифлар тожикча "зод", "зода", "й", "иён", "фар" қўшимчалари ёрдамида шакллантирилади. Масалан, "Каримзод" ёки "Каримзода".
Русча қўшимчалардан воз кечишни 2007 йилда Тожикистон президенти Эмомали Шарифович Раҳмонов бошлаб берган. У ўз исм-шарифини Эмомали Раҳмон қилиб ўзгартирган ва унинг ортидан бошқа амалдорлар ҳам худди шундай йўл тутишган.

Янгиликлар лентаси
0