Атамбаев ўзбек-қирғиз чегарасидаги вазият туфайли ШҲТга бойкот эълон қилмоқчи

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишҚирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ҳукумати Наврўз арафасида ўзбек-қирғиз чегарасида мудофаани кучайтиргани учун, Қирғизистон Ўзбекистон билан чегарада ўз БТРларини жойлаштирди. Энди эса Қирғизистон президенти Атамбаев 2016 йил 23-24 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитга бормаслигини таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, агар икки мамлакат ўртасидаги чегарада душманчилик кайфияти ҳукм сурадиган бўлса, Тошкентда бўлиб ўтадиган саммитга бормаслигини маълум қилди.

Қирғизистон Бош вазири Темир Сориев - Sputnik Ўзбекистон
Темир Сориев: Қирғизистоннинг бир қарич ерини ҳам ўзгаларга бермаймиз

"Агар вазият дўстоналикдан йироқ бўлса, мен қандай боришим мумкин?" —деб таъкидлади Атамбаев журналистнинг “Чегарадаги вазият ижобий томонга ўзгармаса, Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этасизми?”, деган саволига.

Қирғизистон президенти саммитда иштирок этиш юзасидан қарорни “ўз халқи манфаатидан” келиб чиққан ҳолда  қабул қилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Қирғизистон чегара хизмати Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада иккита БТР ва 40га яқин ҳарбийларни жойлаштиргани ҳақида хабар берган эди. Ўзбекистон Давлат Чегарасини қўриқлаш қўмитаси чегарадаги кучайтирилишлар Наврўз байрами билан боғлиқ, дея изоҳ берган эди.

Сал вақт ўтгач, Ўзбекистонга жавоб тарзида, Қирғизистон ҳам ўз чегарасида ҳарбийлар сонини кўпайтирди ва БТРларни жойлаштирди ва Ўзбекистонга белгиланмаган чегара ҳудудидан ҳарбий техникалар ва аскарларни олиб чиқиб кетиш талабини қўйди.

Митинг иштирокчилари. Қирғизистон - Sputnik Ўзбекистон
Мухолифат кучлари Қирғизистон ҳукуматини қўлга олишга уринди

Ўзбекистон Давлат Чегарасини қўриқлаш қўмитаси “санаб ўтилган ҳарбий техникалар Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилган, давлат чегарасини қўриқлаш эса иккиёқлама келишув асосида, белгиланмаган чегара ҳудудига кирилмаган тартибда амалга оширилмоқда”, дея жавоб қилди.

 Эслатиб ўтамиз, ШҲТ таркибига Россия, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Белоруссия, Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон эса кузатувчи давлатлар мақомига эга.

2015 йилнинг июлида ШҲТ таркибига Ҳиндистон ва Покистонни қўшиш жараёни ишга туширилди. Уфада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида ташкилотга раислик қилиш Россиядан Ўзбекистонга ўтган эди.

Янгиликлар лентаси
0