ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Қирғизистон Бош вазири Темир Сориев Ола-Буқа тумани аҳолиси билан учрашди. Маҳаллий халқ Бош вазирдан чегарадаги вазият тезроқ ўз ечимини топишини талаб қилиб, ҳукумат бу йўналишда сусткашлик билан иш олиб бораётганини таъкидладилар, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
"Биз Қирғизистоннинг бир сантиметр ерини ҳам ҳеч кимга бериб қўймаймиз. Бу — Қирғизистон республикаси президенти ва ҳукуматининг қатъий қарори", — деди Сориев.
Қирғизистон Бош вазири ушбу масала халқаро келишувлар асосида ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ тарзда ҳал этилишини таъкидлади. Ва “икки давлат ўртасида чегаранинг аниқ белгиланиши масаласи эртами-кечми иккиёқлама келишув асосида ўз ечимини топади”, дея ваъда берди.