Қирғизистон ТИВ Ўзбекистондан блокпостларни зудлик билан олиб ташлашни талаб қилмоқда

© Sputnik / Айбек СаматовЎзбек-қирғиз чегарасидаги ҳолат.
Ўзбек-қирғиз чегарасидаги ҳолат. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан сал олдин Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон билан белгиланмаган чегарада иккита бронетранспортер, 40га яқин ҳарбий хизматчиларни жойлаштириб, “Маданият” чегара пунктини тўлиқ ёпган эди.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидовга чегарада юзага келган ҳолат туфайли норозилик нотасини топширди, деб хабар қилади Sputnik Кирғизистон сайти вазирлик матбуот-хизматидан олинган хабарга асосан.

Ўзбекистон армияси ҳарбий хизматчилари. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек-қирғиз чегараси нима сабабдан ёпилгани маълум бўлди

Ҳужжатда, шунингдек, Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган ҳаракатлар чегарага яқин туманларда аҳоли ўртасида можароларни юзага келтириши ва секин-аста қирғиз-ўзбек давлат чегарасида можаронинг катталашишига олиб келиши мумкинлиги таъкидланган.

Қирғизистон ТИВ бош котиби Сидиқов, Ўзбекистон 1996 йил 24 декабрда икки давлат ўртасида имзоланган "абадий дўстлик" нормаларига қатъий амал қилишига умид билдирган.

Янгиликлар лентаси
0