Ўзбек-қирғиз чегараси нима сабабдан ёпилгани маълум бўлди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон армияси ҳарбий хизматчилари.
Ўзбекистон армияси ҳарбий хизматчилари. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон чегара хизмати “Достук” ва "Маданият” назорат ўтказиш пунктларини Қирғизистон фуқаролари учун ёпди. Ушбу чора-тадбирлар “Наврўз” байрами олдидан хавфсизлик чораларини кучайтириш мақсадида амалга оширилаётгани таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари “Наврўз” байрами олдидан Давлат чегарасини қўриқлаш борасида тадбирларни кучайтирди, шу жумладан, Қирғизистон билан ҳам чегарада қўшимча чора-тадбирлар кўрилди, деб хабар қилди  Sputnik мухбирига Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот-хизматида.

БТР - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон чегара хизмати: Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада БТРларни жойлаштирди

Санаб ўтилган ҳарбий техникаларнинг барчаси Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилган, давлат чегарасини қўриқлаш чора тадбирлари эса иккиёқлама келишувларга мувофиқ, белгиланмаган чегарага кирилмаган тартибда амалга оширилмоқда, деб хабар қилди матбуот-хизмати.

 

"Жума куни, яъни 2016 йил 18 март санасида амалга оширилиши режалаштирилган таъмирлаш ишлари муносабати билан “Маданият” халқаро чегара пункти фаолияти бир томонлама тартибда тўхтатилди. Бу ҳақда Қирғизистон томон белгиланган тартибда чегара хизмати аппарати линияси бўйича ўз вақтида огоҳлантирилди", — деб хабар берди Sputnikка Давлат МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот-хизмати.

Давлат МХХ давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси шунингдек, икки мамлакат чегара муассасалари ўртасидаги муносабатларда муаммолар пайдо бўлмаслиги учун қирғизистонлик ҳамкасбларини ҳақиқатдан йироқ бўлган маълумотларни тарқатмасликка чақирмоқда.

Бундан сал олдин Қирғизистон чегара хизмати Ўзбекистон Қирғизистон билан белгиланмаган чегарага яқинига иккита бронетранспортер ва КамАЗ русумидаги иккита юк машинасини олиб келиб қўйди, деб хабар қилган эди. Қирғиз-ўзбек чегараси яқинига Ўзбекистоннинг 40га яқин ҳарбий хизматчилари олиб келингани ҳам айтилган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0