Мухолифат кучлари Қирғизистон ҳукуматини қўлга олишга уринди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишМитинг иштирокчилари. Қирғизистон
Митинг иштирокчилари. Қирғизистон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернетда жойлаштирилган аудиоёзувларда мухолифатчилар мамлакатдаги вазиятни нотинчлаштириш ва “Оқ уйни” эгаллаб олиш ҳақида режа тузишаётгани акс эттирилган. Қирғизистон махсус хизмат вакиллари аудиоёзув сохта эмаслигини тасдиқлади. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиши таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. 21 март куни Интернет тармоқларида Қирғизистон миллий мухолифат кучлари ҳаракати етакчиларининг мамлакатни куч билан қўлга олиш ҳақидаги музокаралари акс эттирилган аудиотасма пайдо бўлди. Мухолифатчилар ушбу аудиоёзув монтаж эканини айтишганига қарамай, Қирғизистон миллий хавфсизлик Қўмитаси унинг ҳақиқийлигини тасдиқлади, деб хабар қилади Sputnik Қирғизистон.

Қирғизистон Бош вазири Темир Сориев - Sputnik Ўзбекистон
Темир Сориев: Қирғизистоннинг бир қарич ерини ҳам ўзгаларга бермаймиз

Аудиоёзувда Қирғизистон мухолифатчилар миллий ҳаракати етакчилари Қувончбек Қодиров, Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектўра Асанов ва Давлатбек Турдуналиевлар овозига ўхшайдиган овоз соҳиблари “одамларни кўчаларга олиб чиқиб”, парламент биноси ҳамда Бишкек шаҳридаги марказий майдонда жойлашган президент маъмурияти биносини куч билан эгаллаб олиш режасини муҳокама қилишаётгани акс эттирилган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0