Қурдлар Сурия таркибида ўз федерацияси ташкил этилганини эълон қилди

© AP Photo/Emrah GureҚурдлар яшайдиган қишлоқ
Қурдлар яшайдиган қишлоқ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия шимолида ташкил этилган демократик тизим таркибига қурдларга қарашли учта кичик маъмурий-территориал бўлинмалар ва баъзи қўшни туманлар киритилди, унинг чегараси ҳали аниқмас. Дамашқ ҳукумати янги ташкил топган федератив регионни ноқонуний, деб атамоқда.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Сурия қурдлари Сурия шимолида федератив бўлинма ташкил этганликлари ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда Франс Пресс агентлиги, РИА Новости хабарига кўра.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон қурдларни қириб ташламаётгани учун Ғарб ва Россиядан норози

“Сурия Қурдистони региони учун Сурия шимолида федерал тизим барпо этилди”, — деб таъкидлади Сурия қурдлари демократик Иттифоқи партияси вакили Сиханоук Дибо Сурия шимоли-шарқи — Румейла шаҳрида ўтган учрашув якунидан сўнг.
Анжуман иштирокчилари “Сурия Қурдистони ва Шимолий Сурия демократик тизими” ташкил этилганини эълон қилдилар. Қурдлар демократик партиясининг Москвадаги вакили регион чегараси ҳали аниқланмаганини, федерация таркибига қурдларга қарашли учта кичик маъмурий-территориал бўлинмалар ва баъзи қўшни туманлар киритилганини хабар қилди.
Қурдлар Сурия шимолида мамлакат таркибида қолувчи “федерация” ташкил этмоқчи эканлиги ҳақида бир кун олдин хабар қилинган эди. “Федерация” тарқоқ ҳолатга келган миллий обшиналар ҳамда уларнинг кўнгилли қўшинларини “Ислом давлати”, “Жабҳат ан-Нусра” ва бошқа террорчилик уюшмаларига қарши курашда бирлаштириши тахмин қилинмоқда.

Расмий Дамашқ федератив регион ташкил этилишини ноқонуний, деб атади. Ҳукумат “қандай ном остида бўлмасин, Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига хавф солиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиради”, деб баёнот қилди Сурия ТИВ. Қурдлар “федерацияси”ни Сурия оппозициячиларининг миллий коалицияси ҳам маъқулламади. "Аллақандай тузилмалар ёки алоҳида регионларни шакллантиришга уриниш Сурия халқини эркдан маҳрум қилади”, — дейилади Миллий коалиция баёнотида.

Шунингдек, Сурия таркибида янги тузилмалар пайдо бўлишига Туркия ҳам қарши чиқди. Этник мансубликка асосланган бир томонлама ҳаракатларни Анқара номақбул, деб ҳисоблайди, деб таъкидлади Туркиялик амалдорлардан бири Рейтер агентлигига берган интервьюсида.
 Суриянинг Румейла шаҳрида (Хасеке провинцияси) Сурия шимолидан ташриф буюрган 200 делегат учрашуви бўлиб ўтди – улар Сурия Қурдистони, шунингдек, араб, ассурия, чечен, черкесс, туркман ва арман обшиналари вакилларидир. Йиғин “Федерал Сурия –муштарак ҳаёт ва халқлар қардошлиги гаровидир” шиори остида ўтказилмоқда.
“Қурдлар демократик Иттифоқи партиясига раислик қилувчилардан бири Солиҳ Муслим, Сурия қурдлари делегацияси федераллаштириш масалаларини муҳокама қилиш учун Женевага боришга тайёр эканликларини маълум қилди. Аммо ҳозирча бундай таклиф тушгани йўқ. Солиҳнинг сўзларига қараганда, федераллаштиришдан сўнг, қурдлар Сурия чегарасида қолади.

Анқарадаги теракт - Sputnik Ўзбекистон
Қурдлар вакили Эрдўғоннинг таъкидидан ҳайратини яширмади

Бундан сал олдин Сурия Қурдистони Қурдлар Олий кенгаши томонидан бошқариладиган автономияни эълон қилган эди. Сурия Марказий ҳукумати томонидан ушбу автономия тан олинмади. Аммо шу вақтнинг ўзида, Суриядаги уруш туфайли, мамлакатнинг асосан қурдлар яшовчи шимолий қисми бошқа ҳудудлардан ажралиб қолди. Башар Асад ҳукумати айни вақтда Сурия Қурдистонига ҳеч қандай таъсир кўрсатишга қодир эмас. Сурия Қурдистони 4,6 миллионга яқин аҳоли сонига эга, улардан 2,5 миллиони қурдлардир.

Янгиликлар лентаси
0