Туркия ҳукумати икки туманда “комендант соати” эълон қилди

© AFP 2023 / BULENT KILICТуркия армияси
Туркия армияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юксекова ва Нусайбин туманларида 13 март куни 22:00дан бошлаб “Комендант соати” эълон қилинган. Ушбу ҳудудларда Туркияда таъқиқланган “Қурдистон Ишчи партияси” аъзоларига қарши антитеррорчилик операцияларни бошлаш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Туркия жануби-шарқида жойлашган Хаккари ва Мардин провинциялари ҳукумат аъзолари якшанба кундан бошлаб Юксекова ва нусайдин туманларида муддатсиз “комендант соати” эълон қилингани ҳақида хабар тарқатди, РИА Новости хабарига кўра.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон: Туркия ичида автономияга йўл қўйилмайди

Туркия Ички ишлар вазири Эфқон Ала жуман куни мамлакат жануби-шарқидаги учта туманлар — Юксекова, Ширнақи ва Нусайбинда Қурдистон Ишчи партияси аъзоларига қарши янги антитеррорчилик операцияси бошланиши ҳақида эълон қилган эди.
Hurriyet нашри якшанба куни берган хабарга кўра, Юксекова туманига ҳафта мобайнида 80га яқин танкалар киритилган.

Туркия ҳукумати 2015 йилнинг декабр ойида мамлакат жануби-шарқидаги қурдлар яшовчи бир неча ҳудудларда “коментдант соати”ни эълон қилди. Бунга қурд жангчилари ва Туркия ҳуқуқ органлари ходимлари ўртасида рўй бераётган қуролли тўқнашувлар сабаб бўлди.

Анқарадаги портлаш - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Анқарадаги теракт икки шоҳид-террорчи томонидан амалга оширилган

Туркия Қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, антиреррорчилик операциялари бўлиб ўтаётган туманларда 1000дан зиёд қурд жангарилари йўқ қилинган. Аммо Қурдистон ватанпарварлик иттифоқи партияси вакиллари сўзларига қараганда, операциялар давомида ўнлаб тинч аҳоли ҳам қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0